Шимолий Корея ҳарбийлари эвазига Россиядан 700 минг тоннагача гуруч талаб қилди

Шимолий Корея ҳарбийлари эвазига Россиядан 700 минг тоннагача гуруч талаб қилди

Шимолий Корея ҳарбийлари эвазига Россиядан йилига 600-700 минг тонна гуруч, космик технологиялар ва аскарларга 2 минг доллар тўлов талаб қилди. Бу ҳақда The Korea Herald нашри хабар берди.

Хабарга кўра, икки давлат ўртасидаги келишувнинг муҳим қисми шундаки, КХДР ва қўшни мамлакатлар билан низо юзага келса, Россия у томонида жанг қилишни ваъда берган. Жанубий Кореянинг Россиядаги собиқ элчиси Ви Сон Лак бу Шимолий Корея учун анча фойдали келишув эканини айтмоқда.

Шимолий Кореядаги молиявий ва озиқ-овқат инқирози кўп жиҳатдан Россия билан келишув орқали қопланади. Дипломатга кўра, КХДР йилига 4 миллион тоннадан кам дон ишлаб чиқаради, ғалла эса умумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг учдан бир қисмидан камини ташкил этади, бу эса мамлакат учун етарли эмас.

Шимолий Корея йилига ишлаб чиқараётган 4 миллион тонна ғалла аслида мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлаш учун зарур бўлганидан 1 миллион тонна кам. Агар Россия 600-700 минг тонна гуруч таклиф қилса, бу КХДРнинг йиллик талабини қондиришда зарур бўлган маҳсулотнинг ярмидан кўпини қоплашга етарли, деди Ви Сон Лак.

Шунингдек, КХДРдаги озиқ-овқат тақчиллигини камайтиришга Россия билан қурол савдоси ёрдам беради. Дипломат Москва Пхеньяндан артиллерия снарядлари сотиб олаётганини айтди.

Бундан ташқари, келишув Шимолий Кореяга кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда Россия билан биргаликда Корея яриморолида жанг қилиш имконини беради, дея қўшимча қилди Ви Сон Лак.

Агар қачонлардир Корея яриморолида уруш бошланиб қолса, КХДР Россия ёрдамга келишига умид қилиши мумкин, деди у.

Бундан ташқари, Жанубий Корея Миллий хавфсизлик стратегияси институтида (INSS) КХДР ва Россия ўртасидаги битимнинг айрим тафсилотлари ошкор қилинган. Мутахассислар таъкидлашича, Шимолий Корея қўшинларини АҚШдаги президентлик сайловларидан бир неча ҳафта олдин Россияга юбориш қарори шунчаки қабул қилинмаган.

КХДР ўз қўшинларини жўнатиш жараёнини тезлаштириб, Россияни ўзининг ташқи стратегиясига боғлаб олишга интилмоқда, деб ҳисоблайди INSS.

Жанубий Корея Миллий разведка хизматига кўра, Украинага қарши урушда иштирок этгани учун ҳар бир шимолий кореялик аскарга ойига тахминан 2000 доллар тўланади. КХДРнинг камида 10 минг нафар ҳарбийси Россияга юборилади ва йиллик тўловларнинг умумий миқдори 200 миллион доллардан ошиб кетади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қозоғистон Россия, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Қозоғистон иқтисодий фаровонлик бўйича 50 та давлат қаторига кўтарилди.

Таъзия! Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Бу ҳақда Улуғбек Холмедов инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

MMA. Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов ўзининг ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Рустам Ашурматовнинг «Рубин»даги маоши маълум бўлди

Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг «Рубин» клубидаги маоши маълум бўлди.

Украина душман учун «Жаҳаннам» тайёрлади

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Борис Патон номидаги миллий мукофотни топшириш чоғида маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

«Ан-Наср» футболчиларига автомобил совға қилди. Роналду ва Манега BMW XM топширилди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз футболчиларига қимматбаҳо совға тайёрлади.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

Украина бешта шаҳарни йўқотиш хавфи остида

Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати, ҳарбий хизматчи Егор Фирсов маълум қилди.

16 декабрь куни яна изғирин совуқ қайтади

Ўзгидромет ўзининг 14-16 декабрь кунлари учун эълон қилган прогнозларида бу хақида маълум қилди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Россия ўз ишини бошлади

Россия армияси Украинадаги нишонларга яна камикадзе дронларини учиришни бошлади.

Россия Украинага катта ҳужум бошлади

13 декабрь куни эрталаб Россия Украина ҳудудига 93 та ракета ва 200 га яқин дрон учирди.

Роналдунинг нархи рекорд даражада пастлади

«Transfermarkt» портали саҳифаларида «Ан-Наср»нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи янгиланди.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Россиянинг катта ютуқлари

Россия ўтган ойда катта ютуқларга эришганини даъво қилмоқда.

Самарқандда 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроиллик раввин: “Ғазода ҳаммани, ҳатто чақалоқларни ҳам ўлдиринг”

Исроил ишғоли остидаги Яффа шаҳридаги Шират Моше Ҳесдер ешива раҳбари Элияҳу Малининг Ғазо аҳолиси, жумладан, болалар ва чақалоқларни йўқ қилишга оид чақирувлари жиддий эътирозларга сабаб бўлди. У ўз нутқида “яҳудийча” уруш тамойилларини мисол қилиб келтирган.

Украинага кенг кўламли ҳужум: 300 га яқин ракета ва дронлар

Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.

Кремль Трампнинг Украинанинг Россияга берган зарбаларини танқид қилганини олқишлайди

«Биз ўт очишни тўхтатмоқчи эмасмиз, биз шартлар бажарилиб, барча мақсадларимизга эришгандан сўнг тинчлик бўлишини истаймиз», — деди Песков.

Россия Европа Иттифоқи санкциялар туфайли қанча зарар кўрганини эълон қилди

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.

АҚШ Украинага шошилинч ёрдамни эълон қилди

Жо Байден «биз ушбу маъмуриятни охиригача қўшимча пакетлар билан таъминлашни давом эттирамиз,» деб айтган.

Сергелидаги MaxWay биносида ёнғин чиқди

Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.

Калифорниядаги йирик ёнғин туфайли 12 минг киши эвакуация қилинди

Лос-Анжелес округи ёнғин департаменти маълумотларига кўра, “Франклин” ёнғини бир кечада 39 фоизга ўсган

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

«Ҳайят Таҳрир аш-Шам» ҳаракати бошчилигидаги исёнчилар яшин тезлигида Сурияни қўлга киритиб, Асадлар оиласининг 54 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйди. Мамлакатни ташлаб қочган президент Башар Асад ва унинг оиласига Россия бошпана берди.

Ўзбекистонлик боксчи рақибини тишлагани учун олтин медалдан маҳрум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабаб Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди. Олтин медал эса Аблайхон Жусуповга берилди.

Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлган

Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.

Тишларни учинчи марта ҳам ўстириш мумкин — япон олимлари

«Одамларнинг тишини учинчи марта ўстириб беришга қодир яширин тиш томирлари борлиги айтилаётгани ҳам инқилобий, ҳам баҳсли масала», — деди Гонконг университети эндодонтия клиник профессори Чэнфэй Чжан.

Медведев Трампни мақтаяпти

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз сиёсий рақибларини "йиқита олган" иқтидорли шахс таассуротини қолдирмоқда.

Украинани Европа Иттифоқига олиб киришни тўхтатиб бўлмайдими?

Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.

Россия бу талабларни қабул қилмаслигини айтмоқда

Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.

Нацистлар Нусейрат лагеридаги Ал-Луҳлар оиласининг уйини портлатиб, 15 кишини ўлдирди

Уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.

Путин ва Орбан телефонда нимани гаплашгани маълум қилинди

Венгрия раҳбари Трамп ва Путиннинг Европа Иттифоқидаги энг яқин сиёсий ҳамкори ҳисобланади.

Михаил Шатский ўлдирилган бўлиши мумкин

Бу ҳақда журналист Александр Невзоров хабар берди, у ўз саҳифаларида ўлдирилган шахснинг суратларини чоп этган.

Исроилнинг қўли журналистлар қони билан беланган

"Чегара билмас мухбирлар"га кўра, Исроил ҳарбий кучлари 2024 йилда касбий фаолияти туфайли ўлдирилган 54 журналистнинг учдан бирига жавобгар.

Футбол: 2030 ва 2034 йилларда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар аниқланди

Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.

Дамашқда комендантлик соати бекор қилинди

Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.