Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Қирғизистонга келди

Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Қирғизистонга келди

Шимолий Кипр Турк Республикаси (ККТC) Президенти Эрсин Татар расмий ташриф билан Қирғизистонга келди.

Эрсин Татар ва ҳамроҳлигидаги делегацияни Бишкекдаги "Манас" халқаро аэропортида Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Аҳмет Содиқ Доған, Шимолий Кипр Турк Республикасининг Бишкекдаги вакили Меҳмет Давулжу, Шимолий Кипр Турк Республикаси Жамоат ишлари ва транспорт вазири Эрҳан Арикли, Қирғизистон-Турк Манас университети (КТМУ) ректори Алпаслан Жейлан, элчихона ва КТМУ ходимлари кутиб олди.

Шимолий Кипр Турк Республикаси раҳбари эртага Манас университетида бўлиб ўтадиган “Қирғизистонда энергия сармояси ва ҳамкорлик конференсияси”да иштирок этади. Шимолий Кипр Турк Республикаси Президентига университетнинг фахрий доктори унвони берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!