Шавкат Мирзиёев туғилган кунини қандай ўтказиши маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев туғилган кунини қандай ўтказиши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев туғилган кунида ишда, кечки пайтни оиласи даврасида камтарона ўтказади. Бу ҳақда «Газета.uz»га давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Давлат раҳбари туғилган кунида ишламоқда, оқшомни эса оиласи даврасида камтарона ўтказади. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан бир қатор телефон мулоқотлари ҳам режалаштирилган», — деди матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, президент совғалар қабул қилмайди. Анъанага кўра, шу куни хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларидан ёзма табрикномалар келади.

Маълумот учун, 24 июль куни Шавкат Мирзиёев 67 ёшга тўлди. У Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!