Шавкат Мирзиёев: Паркентда "Ризамат ота"номидаги узумчилик марказини ташкил қилиш керак

Шавкат Мирзиёев: Паркентда "Ризамат ота"номидаги узумчилик марказини ташкил қилиш керак

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев “Ризамат” узум навининг муаллифи Ризамат Мус́амуҳаммедовнинг соҳадаги юксак тажрибаси ҳақида алоҳида айтиб ўтди. Маълумки, Тошкент вилояти бир вақтлар ўзининг ноёб боғдорчилик мактаби билан нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам шуҳрат қозонган.
– Уста соҳибкорнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида, Паркент туманида Ризамат Мусамуҳамедов номидаги Узумчилик илмий амалий марказини ташкил қилиш керак, – деди номзод.– Ҳар йили халқимиз, хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар иштирокида Узум сайли ўтказиш анъанасини йўлга қўйсак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Учрашувда лимоннинг ўндан ортиқ серҳосил навларини яратган Зайниддин Фахриддинов, “Юсупов” номли машҳур помидор навининг муаллифи Карим Юсупов, боғдорчилик илмининг ҳақиқий жонкуяри, академик Маҳмуд Мирзаев, атоқли соҳибкор, Ўзбекистон Қаҳрамони Тожибой Ризаев сингари заҳматкаш инсонларнинг меҳнатлари халқимизга катта фойдаси тегаётганини таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!