Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага ушбу мамлакат собиқ Президенти, йирик давлат ва жамоат арбоби, сенатор Жоржо Наполитано вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари Италия халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).