Шавкат Мирзиёев: "2 мингта эҳтиёжманд оилаларга уй олиш учун 100 млрд сўм субсидия берилади"

Шавкат Мирзиёев: "2 мингта эҳтиёжманд оилаларга уй олиш учун 100 млрд сўм субсидия берилади"

2 мингта эҳтиёжманд оилаларга уй олиш учун 100 млрд сўм субсидия берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Навоийдаги учрашув вақтида айтиб ўтди.

Келгуси 5 йилда Навоий аҳолиси 150 мингга кўпаяди. Уй-жой - одамларнинг ҳақиқий дарди. Бир ҳовлида 3-4 келин яшаш қийин, оилалар уй ололмайди. Ёши катта бўлиб қолган ота-онага ҳам тинчлик керак, оилалар яхши шароитда яшашлари керак. Кўп қаватли уйлар қурамиз. Биринчи навбатда улар яқинида ишчи жойи, боғча-мактабини ҳам тайин қиламиз.

Бундай уйларни олиш учун 2 мингта эҳтиёжманд оилаларга 100 млрд сўм субсидия берилади.

Номзод Навоий шаҳрининг ўзида 4 минг хонадонли, бошқа туманларда 14 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилишини айтди.

Шунингдек, Зарафшон шаҳри кенгайтирилади, 30 минг аҳоли учун "Саноат шаҳарчаси" бунёд этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!