Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...

Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига бир баҳя қолганини кўришингиз мумкин. Бу ҳақида жабирланган актриса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Видеодаги тасвирда Шавкат Комилов ролга берилиб кетганидан, қаршисидаги инсоннинг жони қанчалик оғриётганини сезмай қолган, ҳатто. Атрофдаги ижодий гуруҳ аъзолари эса актёрнинг ҳолатини кўриб ўша заҳоти Азизани  қутқариб қолишган.

Очиғи, нима дейишни билмай қолдик. Ижодкор ролга “шўнғиб” кетади, деганлари шу бўлса керак...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!