“Севимли” телеканали учун суратга олинаётган “Залолат” миллий сериалининг бош қаҳрамони Шавкат Комилов шов-шувга айланган саҳна кўринишининг давомини эълон қилди. Шундан сўнг, актёрлар сериалнинг “пиар”и учун атай шундай видео тарқатишгани маълум бўлди.
Бу видеодан сўнг актёр унинг натижасидан қониқмади ва алоҳида аудио хабар ҳам тарқатди.
Оддий пиар ортидан боши ғалваларга қолган актёр қуйидагича жавоб берган:
Шавкат Каримов, актёр:
— Одамлар тушуниб тушунмай, жуда ваҳимали хулоса чиқаришди. Аслида, бу сериал ва уни “пиар” қилиш учун кичик видеони Азиза инстаграмга жойлаган эди, ҳолос. Ишонсангиз, ўша видео тарқалгандан кейин оила аъзоларим, қариндош ва дўстларимдан, ҳатто жиддий ташкилотда ишлайдиган танишларим ҳам мени излаб қолишди. Уларнинг ҳар бирига вазиятни тушунтириб чарчадим. Кейин иложсиз, видеони охирини ҳам тарқатдик. Шу фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимдан касбимизни ва бугунги шоу-бизнеснинг ёзилмаган қоидаларини тўғри тушунишларини сўраб қоламан. Аслида, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган видеони деб мени ёмонга чиқариб қўйманглар, илтимос.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.