2026 йилнинг энг абжир “шунқорлари” аниқланди

2026 йилнинг энг абжир “шунқорлари” аниқланди

“Ёшлар ойлиги” доирасида жорий йилнинг 4–6 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси кубоги учун “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичи ўтказилди.

Мазкур ўйинларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни Ватанга садоқат ва юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақириққача бўлган ёшларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга қизиқтириш ҳамда уларни руҳан ва жисмонан чиниқтиришдан иборат.

“Чирчиқ” дала ўқув майдонида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда истиқомат қилаётган 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган 140 нафар ёшдан ташкил топган 14 та жамоа учта блокдан иборат синовларда иштирок этди.

“Ҳарбий-ватанпарварлик блоки”да жамоа аъзоларининг Ўзбекистон тарихи бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Шунингдек, “Саф қўшиғи” ва “Биз — бир жамоамиз!” кўрик-танловлари ташкил этилди.

“Ҳарбий-амалий кўпкураш блоки”да жамоалар пневматик қуролдан ўқ отиш, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш ва ҳарбийлаштирилган эстафета бўйича беллашдилар. Ҳарбийлаштирилган эстафета доирасида ёшлар “АК-74” автомати қисмларини ажратиш ва қайта йиғиш, шунингдек, газ ниқобини кийган ҳолда белгиланган масофага югуриш шартларини бажардилар.

“Спорт блоки”да иштирокчилар дуатлон, 100 метрга югуриш ва турникда тортилиш бўйича ўзаро мусобақалашдилар.

Беллашувлар давомида ёшларнинг ғалабага бўлган интилиши, шижоати ва ҳарбий хизматга қизиқиши яққол намоён бўлди.

Дўстона руҳда, айни пайтда шиддатли ва муросасиз кечган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичида Тошкент вилояти жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси кубоги соҳибига айланди.

Иккинчи ўрин Навоий вилояти, учинчи ўрин эса Андижон вилояти жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар аъзолари “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, уч кун давом этган мазкур ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичи якунларига кўра, жорий йилда ҳам 7 нафар йигит ва қиз 3-спорт разрядига эга бўлди.

Айниқса, мусобақалар доирасида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Унда ёшлар “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров билан очиқ мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Самимий руҳда кечган суҳбат давомида “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида ёшлар учун турли касб-ҳунарларни эгаллаш, шунингдек, спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланиш учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Таъкидлаш жоизки, республика миқёсида мунтазам ўтказиб келинаётган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари “Ватанпарвар” ташкилотининг “Ватанпарварлик — олий мақсадимиз!” концептуал ғояси асосида ёшларни бирлаштириш ва уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

2025 йил март ойида “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ўртасида имзоланган “Ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадаси доирасида ёшлар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ва ҳуқуқий танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорга мувофиқ, мазкур ўйинларнинг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичлари ўтказилиши белгиланган.

Яна бир муҳим маълумот: “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг байроғи ва эмблемаси яратилган бўлиб, унинг асосий рамзи сифатида шунқор қуши танланган. Бу бежиз эмас. Чунки шунқор лочинсимонлар оиласига мансуб кучли, чаққон ва абжир қуш ҳисобланади. У кўчма маънода мард, жасур ва иродали инсонга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи
“Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

АҚШ вертолёти уриб туширилди, АҚШ жавоб қайтаришга тайёр

Дональд Трампнинг билдиришича, Эрон томонидан AH-64 Apache уриб туширилгани ортидан АҚШ жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади.

Зеленский Путинга йўллаган мактубдан кейин “керакли натижа” олганини айтди

Владимир Зеленский маълум қилишича, у бир ой давомида бир қатор расмий мактублар йўллаган — жумладан Оқ уй, АҚШ Конгресси, Европа Иттифоқи ва Владимир Путинга.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати мулозимлари ўз телефонларини мажақлашни бошлаб юборди

Аввалроқ “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида фармон чиқарганди.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.