Шаҳзода Уильям Польшага Украина билан чегара яқинида ишлаётган британиялик ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш учун келган

Шаҳзода Уильям Польшага Украина билан чегара яқинида ишлаётган британиялик ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш учун келган

Уэльс шаҳзодаси Уильям чоршанба куни кутилмаганда Польшанинг Жешув шаҳрига ташриф буюрди ва у ерда жойлашган Британия ҳарбийлари ва уларнинг польшалик ҳамкасблари билан учрашди.

«Мен шахсан ўзим келиб, қилаётган ишларингиз ва бу ерда содир бўлаётган воқеаларни кузатиб борганингиз учун раҳмат айтишни хоҳлардим», деди шаҳзода ҳарбийларга мурожаат қилиб, афтидан, Украинадаги вазиятни назарда тутган.

Жешувдан унчалик узоқ бўлмаган жойда, Украина чегарасидан бир соатча узоқликда, Жешув-Ясёнка аэропорти жойлашган бўлиб, у Ғарб қуролларини Украинага жўнатиш учун асосий пунктлардан бирига айланди. АҚШ президенти Байден ҳам Польшага сафари ва Киевга сафари олдидан у ерга учган.

Матбуот баёнотида Уилям, шунингдек, «Польша халқининг илҳомлантирувчи инсонийлигига» ҳурмат бажо келтирди.

Польша Россия босқинининг бошидан бери энг кўп украиналик қочқинларни қабул қилди. Мамлакат расмийларининг фикрича, ҳозир у ерда 1,3 миллионга яқин Украина фуқаролари қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!