Сени нима учун мағфират қилганимни биласанми?

Сени нима учун мағфират қилганимни биласанми?

Салим ибн Мансур ибн Аммор айтади: «Тушимга отам кирибдилар. «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўрасам, шундай дедилар: «Парвардигор мени Ўзига жуда яқин тутиб, «Эй ёмон қария, сени нима учун мағфират қилганимни биласанми?» деди. Мен: «Йўқ, эй Роббим», дедим. «Бир куни бир мажлисда ўтирган эдинг. Ҳамма йиғлади. Ўша ерда Мендан қўрқиб йиғламаган бир бандам ҳам бор эди. Мен уни мағфират қилдим ва мажлис аҳлининг барчасини мукофотладим. Мукофот берганларим ичида сени ҳам мукофотладим», деди».

Изоҳ: Солиҳ инсонларга Аллоҳ таолонинг раҳмати нозил бўлганида улар орасидаги солиҳ бўлмаганларга ҳам етиши тушунилмоқда. Албатта, яхши инсонларга яқин юрилса, уларнинг яхшилиги юқади.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!