Сенатор АҚШ расмийларининг Россиядан келаётган таҳдид ҳақидаги баёнотларини танқид қилди
Огайо штати сенатори ва республикачи вице-президентликка номзод Жей-Ди Вэнс АҚШнинг амалдаги расмийларининг Европа давлатларига Россия таҳдид солаётгани ҳақидаги даъволарига изоҳ берди. Бу ҳақда у Semafor портали билан суҳбатда айтиб ўтди.
Вэнс АҚШ расмийларининг Россия таҳдиди ҳақидаги баёнотларини танқид қилди ва Вашингтон Европа Иттифоқини ҳимоя қилишга мажбур эмаслигини эслатди.
"Харрис маъмуриятининг агар биз Путинни Украинада тўхтатмасак, у Германияга қадар юриши ҳақидаги фикри, биринчи навбатда, бу ҳақиқат эмас, иккинчидан, Германиянинг мудофаа қобилияти ҳақида нима дейиш мумкин?" - деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).