Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади

Олий Мажлис Сенати Кенгаши 20-ялпи мажлисни 20 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ялпида кўриб чиқиладиган қонунлар:
🔹 «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги;
🔹 «Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;
🔹 «2021 йил учун Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;
🔹 «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
🔹 «Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;
🔹 «Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги.

Қолаверса, бош вазир ўринбосарининг ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ахбороти эшитилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!