“SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025”: йилнинг энг яхшилари тақдирланди
Мамлакатимиз илм-фан ҳаётидаги энг муҳим, энг нуфузли тадбирлардан бири — “SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025” мукофотлаш маросими анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ушбу улкан илмий байрам “SCIENCE AND INNOVATION” халқаро илмий журнали жамоаси ташаббуси билан ташкил этилиб, йил давомида илм-фан ва инновациялар ривожига муносиб ҳисса қўшган энг илғор олимлар ва ташкилотларни эътироф этишга қаратилган.
2025-йил 20-декабр куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида мазкур нуфузли тадбир тўртинчи маротаба юқори савияда ташкил этилди. Тантанали маросимни “Science and Innovation” компанияси бош директори Рустамов Бахтиёр Нормаматoвич очиб бериб, ўз нутқида илм-фан тараққиётининг бугунги жамиятдаги ўрни, таълим тизимида инновацион ёндашувларнинг аҳамияти ҳамда олимларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
“Science and Innovation Awards 2025” тадбири Apex Insurance компаниясининг бош ҳомийлигида ташкил этилди. Ҳомий — “Bazalt Uzbekistan”. Apex Insurance компаниясининг раиси Юнусов Жаҳонгир Жамалидинович ўз нутқида илм-фан вакилларини қўллаб-қувватлашдан доимо мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.
Қадим-қадимдан Ўзбекистон замини илм-фан ва маърифат бешиги сифатида эътироф этиб келинади. Бу муқаддас диёрда етишиб чиққан буюк алломалар жаҳон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Бугунги кунда ҳам ана шу улуғ илмий меросга таянаган ҳолда мамлакатимиз олимлари замонавий изланишлар олиб бориб, фан соҳаларида янги ютуқларни қўлга киритмоқда ва халқаро илм-фан майдонида муносиб ўрин эгаллаб бормоқда.
Айнан шу юксак руҳ ва эътироф рамзи сифатида “SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025” маросимида ўзбек илм-фанининг энг нуфузли вакиллари бир масканга жам бўлди.
Тақдирланган номинациялар
Тадбир давомида қуйидаги 10 та нуфузли номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, тантанали равишда тақдирланди:
-
ЙИЛ ОЛИМИ
— Ашуров Равшан Раджабович
— Агзамходжаева Саида Сабитхановна
— Пулатова Жамила Шагайратовна2. ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ
— Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети3. ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ
— Central Asian University4. ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
— Автомобиль йўллари илмий тадқиқот институти5. ЙИЛНИНГ ЭНГ ИННОВАЦИОН УНИВЕРСИТЕТИ
— Самарқанд халқаро технологиялари университети6. ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЛМИЙ НАШРИ
— Нилуфар Абдураҳмонова
“Компьютер лексикографияси”7. ИЛМ-ФАН СОҲАСИДАГИ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН
— Академик Джураев Рисбай Хайдарович8. ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ
— Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти9. ИЛМ-ФАН ҲОМИЙСИ
— “APEX Insurance” компанияси
Танлов доирасида республика бўйлаб 3000 дан ортиқ ариза келиб тушди. Дастлабки саралаш босқичида ҳар бир номинация бўйича 10 нафардан финалист аниқланиб, улар билан алоҳида суҳбат ва чуқурлаштирилган таҳлил босқичлари ташкил этилди.
Саралаш жараёни икки босқичда амалга оширилиб, комиссия аъзолари томонидан номзодларнинг илмий салоҳияти, касбий фаолияти, амалий натижалари ва танлов мезонларига мувофиқлиги атрофлича баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, энг муносиб деб топилган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритиб, махсус статуэткалар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Нуфузли меҳмонлар ва дастур
“Science and Innovation Awards 2025” тадбирида Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари, олий таълим муассасалари ректорлари, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, академиклар, профессор-олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда илм-фан жамоатчилиги фаол иштирок этди.
Тадбир дастуридан, шунингдек:
-
“Ўзбекистоннинг таниқли олимлари – 2025” энциклопедияси тақдимоти;
-
“Менинг муваффақият йўлим” биографик энциклопедияси – 2025 тақдимоти;
-
илм-фан ва таълим муассасалари кўргазмалари;
-
концерт дастури, кофе-брейк ва фотосессиялар ўрин олди.
Ташкилотчи ҳақида
“Science and Innovation” компанияси 2025-йил давомида олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ва симпозиумларни ташкил этди. Ушбу тадбирларда маҳаллий ва хорижий етакчи олимлар иштирок этиб, конференцияларнинг илмий-амалий аҳамиятини янада оширди.
Йил давомида 10 000 дан ортиқ илмий мақолалар тақриздан ўтказилиб, ҳар бирига DOI рақами бириктирилди ва нуфузли халқаро илмий базаларда индексланди. Натижада 20 000 дан ортиқ муаллифларнинг h-индекси ошишига эришилди.
Бу кўрсаткич ўзбек илм-фани тарихида рекорд натижа сифатида эътироф этилмоқда.
Компаниянинг йирик лойиҳаларидан бири — “Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энциклопедияси” бўлиб, лойиҳа доирасида taniqliolimlar.uz платформаси яратилди ҳамда олимлар учун Wikipedia саҳифалари очилди.
Шунингдек, 2025-йилда “Science and Innovation” халқаро илмий журнали Россиянинг РИНС илмий базаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, мақолалар ушбу нуфузли платформада индекслана бошланди.
Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ҳозирги замонда илм, билим ва салоҳият сув билан ҳаводай зарур.”
Айнан шу ғоя асосида ташкил этилган “Science and Innovation Awards 2025” тадбири фидойи ва жонкуяр олимларимизни эътироф этиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келажак авлод учун мустаҳкам илмий пойдевор яратишга хизмат қилди.
Тадбир доирасида билдирилган эътироф ва рағбатлар келгуси йилда амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар учун кучли мотивация ва илҳом манбаи бўлиши шубҳасиз.
