Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида судлар томонидан ҳам қатор ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, жойларга чиққан ҳолда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар суди раиси томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда. Судьяларнинг “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остидабундай фаол ва очиқ мулоқотлар олиб бориши эса фуқаролар учун айни муддао бўляпти.
Ана шундай сайёр қабуллардан яна бири Сирғали туманидаги “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда судьялар Сирғали ва Янгиҳаёт туманлари фуқароларининг мурожаатларига қулоқ тутишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
Сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғайрат Эргашев, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди раиси Бахтиёр Алимов ва жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси Бахром Ташпулатов ҳамда туман судьялари қатнашишди.
Сайёр қабулда жами 66 нафар фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 27 нафари жиноят ишлари бўйича, 11 нафари фуқаролик ишлар бўйича, 25 нафари маъмурий хуқуқбузарликка оид мурожаатларни ташкил этди.
Жами 63 та мурожаатлардан 25 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 38 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.
Шунингдек, сайёр қабулда сайёр суд ҳам бўлиб ўтди. Унда жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьялари Шерзод Юлдашев, Боходиржон Юсупов ва жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди судьялари Завқиддин Ярашев, Икром Ражабов томонидан 23 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
— Cайёр қабул доирасида ўтган сайёр судда 35 ёшли маҳкумга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисмини ўташдан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилди. Маҳкум жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани судининг 2014 йил 30 январдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “а” банди билан судланиб, 10 йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланган. 2018 йилда ўталмай қолган 4 йил, 11 ой, 18 кун жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб озод этилган. Тақдимномага кўра, маҳкум 2018 йилда ишга жойлашган, ҳозирга қадар ишлаб келаётган экан. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини 3/2 қисмидан кўпроғини ўтаган. Шуларни инобатга олган ҳолда жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ўталмай қолган 1 йил 5 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини муддатидан илгари шартли озод қилинди, - дейди жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Боходиржон Юсупов.
Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Шерзод Юлдашев эса тайинланган жазога ҳалол муносабатда бўлмаган, белгиланган тартибларни виждонан адо этмаган 3 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазо қамоқ эҳтиёт чорасига алмаштирилганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар суди Раисининг галдаги сайёр қабули эса 25 май куни Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги суд-ҳуқуқ бўйича фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.