Саудияликлар Салоҳни Роналдудан устун кўрмоқда

Саудияликлар Салоҳни Роналдудан устун кўрмоқда

Муҳаммад Салоҳ мавсум сўнгида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.

"Ал-Иттиҳод" ўтган ёзда "Ливерпуль" вингерини сотиб олишга уриниб кўрди. Саудия клуби 200 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёрлиги, бироқ трансфер амалга ошмагани хабар қилинганди.

Салоҳ келаси ёзда саудияликларнинг асосий трансфер мақсади бўлади, чунки улар футболчини қўлга киритиш учун янги уринишлар қилмоқда, деб хабар беради Daily Mail. Қайд этилишича, келаси йили Яқин Шарқ клублари янги келганлар учун камроқ пул сарфлашни бошлайди, бироқ Муҳаммаднинг иши бундан мустасно сифатида қаралмоқда.

31 ёшли футболчи лига учун "Ан-Наср"га ўтган Криштиану Роналдудан ҳам муҳимроқ трансфер мақсади ҳисобланади, чунки мисрлик ўз фаолиятининг чўққисида қолмоқда ва араб дунёсида жуда машҳур.

Жорий мавсумда Салоҳ АПЛда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!