Саудия Месси келиши учун қонунларни ўзгартиришга тайёр

Саудия Месси келиши учун қонунларни ўзгартиришга тайёр

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

El Chiringuito журналисти Ҳайме Астрайн хабар беришича, аргентиналик ҳужумчи Криштиану Роналдудан кўпроқ маош ваъда қилинса Саудия клубига ўтиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда Мессининг отаси саудияликлар билан суҳбатлашаётган вақтидаги суратлар тарқалди. Хорхе Месси Саудия Арабистонига борган. Хабарларга кўра, Хорхе Саудия клуби билан ўғлининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилиш учун кўришган. У “Ал-Ҳилол”дан 2 йилга 600 миллион евро талаб қилган.

"Marca" нашри версиясига кўра, “Ал-Ҳилол” 36 ёшли футболчи учун йилига 220 миллион евро тўлашга тайёр. Аргентиналик футболчини олиб келиш учун Саудия Арабистони ҳукумати ҳаттоки қонунларни ўзгартириш ва маошлар чегарасини оширишга ҳам тайёрлиги айтилмоқда. Фақатгина Роналдудан фарқли равишда Мессига 2,5 йиллик эмас, бир йиллик битим таклиф қилиниши мумкин.

Хорхе Месси Саудия Арабистони спорт вазирлиги вакиллари билан болалар футбол мактаблари масаласини муҳокама қилиш учун мамлакатга ташриф буюрган, дея ёзмоқда Diario Sport.

Катта Месси Саудия Арабистони сафаридан сўнг Барселонага йўл олган. Лекин у ерда “Барселона” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган ёки ўтмаганлиги ҳақида хабарлар йўқ. Леонинг акаси Родриго Месси ҳам у билан бирга Каталония пойтахтига борган.

Ҳозирча Леога фақатгина “ПСЖ” янги шартнома бўйича таклиф билдирган.

Лионель Месси жорий мавсум Лига 1 да 22 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!