Сариқ карточка учун молиявий жарима, ён ҳакам учун оширилган тўлов — ЎзФҲМ журналистлар учун йиғилиш ўтказди

Сариқ карточка учун молиявий жарима, ён ҳакам учун оширилган тўлов — ЎзФҲМ журналистлар учун йиғилиш ўтказди

Кеча, 28 февраль куни ЎФА ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун мавсумолди семинари ўтказилди. Ушбу семинарда ўтган мавсум якунлари, ўйин қоидаларидаги янгиликлар, ҳакамлик ҳамда янги мавсум режалари мавзулари илгари сурилди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори Лазиз Қўчқоров ҳакамлик мавзусида ўтган семинардан кейин Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда 2024 йилда ҳакамлар ҳар бир ўйин учун қанча гонорар олишини маълум қилди.

“Мен ҳакамлар марказига раҳбар этиб тайинланганимда, бош ҳакамлар ЎФА томонидан 6 миллион сўм, ёрдамчилари эса 2 миллион сўмдан гонорар оларди. Ҳозирда бош ҳакамларга бир ўйин учун тўлов миқдорини 6 миллион сўм ҳолатида қолдирганмиз, ёрдамчи ҳакамларники 2022 йилдан бери бир миллионга оширилиб, 3 миллион сўм этиб белгиланган”, — дейди Лазиз Қўчқоров.

Бундан ташқари ўйинда ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилмаган, у билан тортишган, ўйин вақтини чўзишга ва симуляция ишлатиб йиқилишга ҳаракат қиладиган футболчилар сариқ карточка билан жазоланиш билан бир қаторда молиявий жарима ҳам тўлаши керак бўлади.

“Ўйинларнинг ҳалол ўтиши, ўйиннинг соф вақтини кўпайтириш мақсадида шу қарорга келинди. Футбол ассоциацияси ва клубларга бу ҳақда етказилди”,—дейди ҳакамлар маркази директори Лазиз Қўчқоров.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!