Жанубий Корея компанияси Индонезияда онлайн тақдимот ўтказиб, Galaxy A01 Core моделини намойиш қилди. Бу – заиф процессор ва кичик «оперативка»ли смартфонларга мўлжалланган Android 10 Go тизимли қурилмадир.
Samsung Galaxy A01 Core максимал 1,5 ГГс частотада ишловчи тўрт ядроли Mediatek MT6739 процессори базасига қурилган. Унинг суюқ кристалли дисплейи диагоналига 5,3 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 1480 х 720 пикселликдир. Смартфоннинг тезкор хотираси 1 ГБ, доимий хотираси эса 16 ГБ ҳажмга эга. Шунингдек, унга яна 512 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйса бўлади.
Смартфон иккита nano-SIM карточка уячасига эга бўлиб, 2G, 3G ҳамда 4G LTE уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Samsung уни USB 2.0 порти ҳамда 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши, шунингдек, Wi-Fi 802.11b/g/n ва Bluetooth 5.0 интерфейслари билан таъминлаган.
Galaxy A01 Core бош камераси 8 мегапикселлик ва диафрагмаси f/2,2, олд камераси бўлса 5 МПлик ва f/2,4 диафрагмалидир. Бош камера фоточақноқ билан таъминланган ва сониясига 30 кадр частотали Full HD видео олишга қодир.
Қурилманинг олинувчи аккумулятори 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга. Корпуси ўлчамлари 141,7х67,5х8,6 миллиметрга, вазни бўлса 150 граммга тенг.
Индонезияда уни кўк, қора ва қизил корпусларда, 74 АҚШ долларига тенг нархда сотишади.
Бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиш-чиқмаслиги борасида ҳозирча маълумот йўқ.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.