Самарқандда пора билан қўлга тушган ИИБ ходими 13 йилга қамалди

A A A
Самарқандда пора билан қўлга тушган ИИБ ходими 13 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида 60 минг доллар пора билан қўлга тушган Тайлоқ туман ИИБ инспекторининг жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақида Тойлоқ тумани ЖИБ суди раиси Марат Эргашев «Дарё»га маълум қилди.

Суд жараёнида маълум бўлишича, судланувчи Азамат Сафаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 7 ноябрдаги «Жиноий-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида Тайлоқ тумани ИИБ раҳбарияти томонидан туман ИИБда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш бўйича Пробация маркази ташкил этиш учун туман марказидаги 420-сонли милиция таянч пунктининг эски биноси ва бино остидаги ер майдонини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга бериб, эвазига мазкур шахсларга марказ учун янги бино қурдириш ҳақидаги таклифини эшитиб, ушбу таклифдан ноқонуний бойлик орттириш йўлида фойдаланишни режалаштирган.

Судланувчи Азамат Сафаров 420-сонли милиция таянч пунктининг эски биноси ва бино ости ер майдонини харид қилишни мулкий аҳволи яхши бўлган шахсларга таклиф қилган. У бинони ва бино ости ер майдонини сотиб олиш учун Тойлоқ тумани «Чарағбон» маҳалласида яшовчи фуқаро Неъмат Муқумовда катта миқдордаги пул маблағлари борлигига ишонч ҳосил қилган.

Шундан сўнг мулкий наф кўриш мақсадида Неъмат Муқумов билан мулоқотга кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда туман ИИБга қарашли ҳақиқий нархи 118 миллион 377 минг 072 сўм бўлган 420-сонли милиция таянч пункти маъмурий биноси ва бино ости ер майдонини 70 минг АҚШ доллари эвазига сотилаётганлигига ишонтирган. Ушбу миқдордаги пул маблағларини мансабдор шахсларга бериш эвазига бинога ва бино ости ер майдонига эгалик қилиш ҳақидаги туман ҳокимининг қарорини чиқартириб, унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Азамат Сафаров 2019 йилнинг 15 май куни тумандаги 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.Муқумовдан келишилган 70 минг АҚШ долларининг 60 минг АҚШ доллари микдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Азамат Сафаровнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларини муҳокама қилиб суд ҳукми ўқилди. Суд ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган Азамат Сафаровга 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон президенти рус тилида Россия ҳукумати ва халқига миннатдорчилик билдирди

Унинг таъкидлашича, Россиянинг кўрсатган қўллаб-қувватлаши икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайди.

Эрон АҚШ билан урушда устунликка эга

Ҳақиқат шундаки, АҚШ вазифанинг мураккаблигига етарлича баҳо бермади.

Трамп Эроннинг "сирли совғаси" нима эканлигини биладими?

Трампнинг сўзларига кўра, у янгиликларда саккизта кеманинг "бўғознинг ўртасидан сузиб кетаётганини" кўрган.

Марко Рубио Ормуз бўғозини очиш шартини маълум қилди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио агар Эрон «жаҳон кема қатновига таҳдид қилишни тўхтатса», Ормуз бўғозини «эртагаёқ очиш мумкин»лигини маълум қилди.

Трамп ҳарбий операциядан сўнг Эрон нефтига кириш ҳуқуқини қўлга киритганини тан олди

Трамп бу баёнотни Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.

Трампнинг Эрон сиёсати танқид остида

The New York Times хабар беришича, Дональд Трампнинг Эронга оид сиёсати кутилган натижани бермаган.

АҚШ Адлия вазирлиги Мадуро ишини кенгайтиришни ўрганмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро иши бўйича айбланувчилар доирасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

Foreign Affairsда эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ Эрон билан муносабатларда муросага келиши ва барча мақсадларига эриша олмаслигини тан олиши керак.

Эронда уруш бошланганидан бери юздан ортиқ “душман жосуси” ушланди — Tasnim

Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.

Турк дунёси ноширлари Анқарада учрашади

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

Марказ раҳбари Игор Гиренконинг сўзларига кўра, кутубхона биносига улоқтирилган олтита "Молотов коктейлидан" учтаси портламай қолган.

Тошкентда 4 кишини уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Аббас Арагчи: АҚШ сўзлари ва ҳаракатлари қарама-қарши

Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.

Эрон биздан битим тузишни ёлвориб сўрамоқда, мен улардан буни сўраганим йўқ — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

Тошкентда аёл кишини аёл эканлиги туфайли ишга олишмади

Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.

Вояга етмаган икки қиз киракашни тунаб, унинг қулоғини тишлаб олди

Ҳозирда эса ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистонда дрон қулади

Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.

Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.

Амударё орқали 10 кг наркотикни олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда 10 кг 354 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.

Эрон АҚШнинг талабларини рад этди

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига алоқадор Al Mayadeen телеканали Эроннинг сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги расмийсига таяниб хабар берди.

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган.