Самарқандда фалокат: 2 та эркак ҳалок бўлди

Самарқандда фалокат: 2 та эркак ҳалок бўлди

Шу йил 7 июнь куни соат 19:30ларда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшаган 47 ёшли Б.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Тайлоқ тумани Шоккаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Тайлоқ-Ургут” йўлининг 3-кмда ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Тайлоқ туманида яшаган 27 ёшли А.Ҳ.нинг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Тўқнашувдан “Дамас” автомашинаси йўл четидаги ариқга тушиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада иккала автомашина ҳайдовчилари касалхонага олиб кетилаётган вақтларида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!