Самарқандда 335 та уй эгалари шубҳа остига олинди. Вилоят ҳокими бунинг учун ҳатто одамлардан узр сўрашга тайёр

A A A
Самарқандда 335 та уй эгалари шубҳа остига олинди. Вилоят ҳокими бунинг учун ҳатто одамлардан узр сўрашга тайёр

Вилоят ҳокими Э.Турдимов Қорасув массивида барпо этилаётган уй эгалари билан ёшлар марказида бўлиб ўтган учрашув давомида бу ҳақда айтиб ўтди.

Қайд қилинганидек, ўтказилган хатлов давомида 2018 йилда қурилган 1344 та кўп қаватли уйларнинг айримлари аслида эҳтиёжи йўқ, бунга муҳтож бўлмаган кишиларга берилган. Ўрганишларга кўра, 335 та уй эгалари ана шундай кишилар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Зарафшон газетаси ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда 34 та янги уй эгаларининг кўп қаватли уйдаги квартирага эҳтиёжи йўқ. “Биз энди уларни судга берамиз, уйларни бўшатамиз ва энг муҳтожларга берамиз”, - деди Э.Турдимов.

Учрашувда давлат дастури асосида қурилаётган уйларни тақсимлашда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан турли қинғирликларга йўл қўйилгани яна бир бор таъкидланди. Бунинг учун “одамлардан яна бир марта узр сўрашга тайёрман”, - деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокими таъкидлаганидек, жорий йилда Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уйларни тақсимлаш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси (Г.Алимова) бошчилигида, Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси (З.Рахмонова), вилоят “Нуроний” жамғармаси (Ҳ.Нормуродов), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Б.Насриев) раислари, “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири (Ф.Тошев) комиссия ташкил қилинган. Комиссия томонидан уй-жойга талабгорларнинг электрон рўйхати шакллантирилмоқда.

Мулоқот чоғида шунингдек, уй-жойларнинг ҳар бир квадрат метри учун тўланадиган нархлар масаласига ҳам ойдинлик киритилди. Бу борада давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг асосий буюртмачиси бўлган “Ўзшаҳарқурилишинвест” ва асосий кредит таъминотчиларидан бири Ипотека банкининг республика бошқаруви масъуллари батафсил маълумот берди.

Шунингдек, вилоят ҳокими учрашув давомида жорий йилда қуриб битказилиш ражалаштирилаётган кўп қаватли уйларга ажратилган кредит маблағлари учун 16-18 фоиздан ошмаган фоизлар ҳисобланишини билдирди. Айни шу масалада давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида тақдимот ўтказилган. Ташриф баёнига асосан Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Тойлоқ, Ургут ва Каттақўрғон туманларида кўп қаватли уйлар қуриш учун хорижий кредит линияларининг 200 миллион доллар маблағи ажратилиши режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими "Агромир" масъулияти чекланган жамияти мутасаддиларига 2019-2020 йилларда қуриб битказиладиган 1600 та уйни ким, қачон олиши, қанақа тартибда олиши бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини билдирди.

"Миллий банк" вилоят бошқаруви раҳбарига уйларнинг қаватидан келиб чиқиб, бошланғич бадал маблағларини шакллантиришни, бу борада зарурат туғилса республика раҳбарияти билан боғланишни буюрди.

Мулоқот давомида вилоят ҳокими йиғилганларнинг ҳар бир саволига батафсил жавоб қайтарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ўйини Эбола сабаб бекор қилинди

9 июн куни Испанияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Конго Демократик Республикаси ва Чили ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Дунёнинг энг хавфли аэропортини биласизми?

Бу ердаги учиш-қўниш йўлагининг ўлчамлари учувчиларга жуда катта қийинчилик туғдиради: йўлакнинг эни атиги 20 метр, узунлиги эса бор-йўғи 527 метрни ташкил қилади.

АҚШ Россия ва Украинани зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

​Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ вакили Дэн Негреа баёнот берди.

Жаҳон чемпионатига етиб келган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нью-Йоркда узоқ ва синчиклаб текширилди

Бунинг ортидан америкаликлар бошқа мамлакат вакилларини атайин камситишда айбланмоқда.

Трамп Нетаньяхуни Исроилни Эронга қарши "ёлғиз қолдириш" билан таҳдид қилди

АҚШ президенти бу ҳақда Исроилнинг 12-каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.