Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази энди карантин муассасаси эмас

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази энди карантин муассасаси эмас

Сovid-19 инфекциясига қарши курашиш, унинг кенг тарқалишининг олдини олиш борасида вилоятимизда амалга оширилган ишлар натижасида эпидемик вазият барқарорлашганлиги, шунингдек, карантин ҳудудлари ва аҳоли орасида аниқланаётган касалланиш ҳолатларининг сезиларли камайганлиги инобатга олиниб коронавирус инфекциясига чалинганларни даволаш учун мослаштирилган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий йилнинг 11 июнидан бошлаб инфекцияга чалинган беморларни қабул қилиш тўхтатилди. Бу ҳақда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Муассасада даволанаётган беморлар сони камайганлиги боис уларга тиббий хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари билан биргаликда вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасига ўтказилди.

Ҳозирда марказда белгиланган тартиб бўйича дезинфекция, тозалаш ва ювиш ишлари олиб борилмоқда. Зарарсизлантириш ишлари тугатилгандан сўнг ушбу марказ ўз соҳаси бўйича фаолиятини бошлайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!