Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 2 та “заправка” 2 млрд 319 млн сўмлик ёки қарийб 26 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясини ўғирлагани аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан:
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида фаолият юритиб келаётган “К.Г.О.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)нинг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 275 млн 229 минг сўм (2 млн 833 минг 842 кВт⋅соат);
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги “Ч.Й.” МЧЖга қарашли АГТКШнинг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 43 млн 815 минг сўм (2 млн 319 минг 588 кВт⋅соат), жами 2 млрд 319 млн 44 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 25 минг 767 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.