Самарқандда бўлиб ўтаётган CОP14 халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Бош котиби ўринбосари ва ташкилотнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси ижрочи котиби Эми Франкел билан учрашди.
Азиз Абдуҳакимов юқори мартабали меҳмонларга Самарқандга ташрифлари ва CМС CОП14 да иштирок этаётганликлари учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Самарқанд глобал экологик мулоқотлар марказига айлангани, ўтган йилнинг кузида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция (ICFS, FAO), сўнг CRIC21 сессияси (UNCCD)га мезбонлик қилганини таъкидлади. Апрель ойида эса айнан Самарқандда халқаро иқлим форуми ўтказилишини айтиб, UNEP вакилларини тадбирга таклиф қилди.
Қолаверса, вазир CОP14 халқаро конференцияси катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
“Ушбу тадбир 130 мамлакатдан 1800 дан ортиқ иштирокчиларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича конвенцияларни ва бутун дунё бўйлаб етакчи мутахассисларни бирлаштирди. Конференция шиори «Табиат чегара билмайди», чунки ростдан ҳам кўчиб юрувчи ҳайвонлар учун ҳеч қандай чегара бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш тарафдоримиз. Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш устувор вазифамиздир, чунки экологик мувозанат, экотизим ва миграция турлари минтақавий ва глобал ҳамкорликни талаб қилади”, — деди у.
Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан экологияни асраш борасида қилинаётган ишлар, хусусан, «Яшил макон» лойиҳаси, Орол денгизи тубида кенг кўламли ўрмонзорлар барпо қилинаётгани алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш механизмларини янада қаттиқроқ қўллаш, муқобил энергия манбаларига ўтиш ва экологик таълимни кучайтириш муҳим эканлиги таъкидланди.
Вазир 2024–2032 йилларга мўлжалланган кўчиб юрувчи турлар бўйича CМС стратегик режасининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Учрашув якунида UNEP билан ҳаво сифати мониторинги, экологик стандартларни такомиллаштириш, чўлланиш ва ер деградациясига қарши кураш, пластик ифлосланиш ва оғир пестицидларни бошқариш, экологик таълим ва хабардорликни ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳим эканлиги қайд этилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.