Салоҳ АПЛда «Ливерпуль» сафида урган голлари сони 150 дан ошди

Салоҳ АПЛда «Ливерпуль» сафида урган голлари сони 150 дан ошди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда иккита гол муаллифига айланди.

Мисрлик футболчининг «Ливерпуль» сафида АПЛ доирасида урган голлари сони 151 тага етди.

Салоҳ мерсисайдликлар сафида Англия чемпионатида доирасида камида 150 та гол урган бешинчи футболчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича Рожер Хант (244 гол), Гордон Хожсон (233), Иан Раш (229) ва Билли Лиддел (215) Муҳаммадни ортда қолдиришмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!