Салкам 4 миллиард сўм кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Салкам 4 миллиард сўм кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан “O'zsanoatqurilishbank” ATB Бухоро минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.M.” МЧЖ раҳбари Б.А. банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга хом ашё (хом ипак) ишлаб чиқариш учун ажратилган 3,9 млрд сўм кредит маблағини бошқа МЧЖнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун йўналтириб, шартномада кўрсатилган маҳсулотларни харид қилмасдан, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!