Саида Мирзиёева Тереза Рибейро билан учрашди

Саида Мирзиёева Тереза Рибейро билан учрашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашди.

“Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказдик.

Дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилдик.

Биз ҳозир оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичидамиз. Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим.

Айнан ушбу мавзу доирасида биз истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик”, - деди Саида Мирзиёева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!