23 март куни БМТнинг сув конференциясида Саида Мирзиёева Орол фожеаси оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон амалга ошираётган ишлар ҳақида гапирди. Анжуман 45 йиллик танаффусдан сўнг илк бор ўтказилди.
«Орол денгизи инқирози инсониятнинг атроф-муҳитга бепарволиги оқибатлари ҳақида даҳшатли эслатмадир. Бироқ, ғамхўр инсонларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли у яна бир бор умид ва янгиланиш тимсолига айланди», — деди Саида Мирзиёева.
2021 йилда БМТ резолюцияси қабул қилинди, унда Оролбўйи ҳудуди экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилинди. 2018 йилда БМТнинг минтақа учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди ташкил этилди. Орол денгизини тиклаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди.
22 март куни БМТнинг сув конференсияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ўтказилаётган Орол маданияти саммити лойиҳаси – Орол маданияти саммити тақдимоти бўлиб ўтди.
Саммит шафелигида ёшлар учун таълим дастурлари, стипендиялар ва амалиётлар очилади, бу эса минтақадаги вазиятни яхшилашга хизмат қилади
Бундан ташқари, биодизайн ферма-лабораторияси ташкил этилиб, уларда вилоятни сув билан таъминлаш, янги экин турларини яратиш, ҳудудда тупроқ шўрланишини камайтириш бўйича турли технологияларни ўрганади ва ишлаб чиқади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.