Саакашвили: Россиянинг қулаши Шимолий Кавказдан бошланади

Саакашвили: Россиянинг қулаши Шимолий Кавказдан бошланади

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили "Украинага қарши уруш натижасида Россия кичик бўлакларга бўлиниб кетади ва бу жараён Шимолий Кавказда бошланади" деди. Бу ҳақда у мухолифатдаги Формула телеканалидаги Дроеба дастурига ёзма интервюсида маълум қилди.

Саакашвилига кўра, Шимолий Кавказнинг Россиядан чиқиши Грузияга “Абхазияни қайтариш имкониятини” беради.

"Украина, албатта, фронтда бурилиш нуқтасига эришади. Ғарб Путин режимига чек қўйишга қарор қилди, Россия оддий омилларга парчалана бошлайди. Бу биринчи навбатда Шимолий Кавказдан бошланади", - деди Саакашвили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!