Чехия президенти Петр Павел Россия фуқароларига мамлакат фуқаролигини беришни тақиқловчи қонунни имзолади. Паспортдан воз кечган тақдирда ҳам, аксарият россияликлар Украинадаги уруш тугамагунча Чехия фуқаролигини ололмайди. Жиноят кодексига чет давлат билан рухсатсиз ҳамкорлик қилишни тақиқловчи янги модда киритилмоқда.
Қонун лойиҳасининг асосий қисми украиналик қочқинларни мамлакатда қабул қилиш тартибини белгилайди. Қочқинларни қабул қилиш режими бир йилга узайтирилди, вақтинчалик ҳимоя қочқинларга давлат тиббий суғуртаси, таълим ва меҳнат бозоридан фойдаланиш имкониятини беради. Иқтисодий жиҳатдан мустақил қочқинларга ўзгартириш кейинчалик мамлакатда доимий яшаш учун қолиш имконини берадиган махсус яшаш рухсатномасини олиш имкониятини таъминлайди.
Шу билан бирга, ҳужжат украиналик болаларни давлат ва муниципал мактабларга қабул қилиш тартибини мураккаблаштиради, қонуннинг бу қоидаси камситувчи деб танқид қилинган.
Россия фуқаролигига эга бўлган мамлакат аҳолисининг норозилигини Чехия фуқаролигини олишни тақиқловчи тузатиш келтириб чиқарди. Ҳатто паспортдан воз кечган тақдирда ҳам уларнинг аризалари музлатилади, сиёсий қочқинлар ва 15 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно. Бу ҳолат ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан танқидга учради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.
Украина Қуролли Кучлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3 та танк, 2 та БМП, 11 та зирҳли жанговар машина, 3 та муҳандислик машинаси, 7 та енгил автомобиль вa тўртта артиллерия қуролини йўқотди