"Рус тилига ўрин йўқ": давлат тили ҳақидаги янги қонун қабул қилинди

"Рус тилига ўрин йўқ": давлат тили ҳақидаги янги қонун қабул қилинди

Украина Олий Радаси спикери Андрей Парубий давлат муассасаларида ва ташкилотларида фақатгина украин тилида иш юритиш тўғрисидаги Қонунни парламент залининг ўзида имзолади.

Олий Рада давлат муассасалари ва ташкилотларида фақатгина украин тилида иш юритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини 331 нафар депутатдан 278 нафарининг овози билан қабул қилди.

Мазкур қонун лойиҳасига кўра давлат амалдорлари, депутатлар, Марказий банк ходимлари, судьялар, прокурорлар, шартнома остида ишлайдиган аскарлар, ўқитувчилар ва соғлиқни сақлаш ходимлари ўз вазифасини ўташ чоғида украин тилидан фойдаланади.

Юқорида номи тилга олинган қонун шахсий ҳаёт ва диний маросимларни ўз ичига олмайди.

Украина ва Россия жаҳон сиёсий майдонида шахмат ўйнаяпти. Путин аввалроқ: Биз нафақат Луганск ёки Донецкда истиқомат қилаётган кишиларга, балки бутун Украина фуқароларига соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролигини бериш ҳақида ўйлаяпмиз , деган эди. Давлат тили ҳақидаги янги қонун Зеленскийдан юриш бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!