Украина президенти Владимир Зеленский Молдованинг амалдаги президенти Майя Сандуни табриклади, у Россияпараст партия томонидан қўллаб-қувватланган рақибини ортда қолдириб, шу ҳафта охирида президентлик сайловларида ғалаба қозонди.
«Молдоваликлар аниқ танлов қилдилар - улар иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорлик йўлини танладилар», деб ёзди Зеленский.
Урушдан вайрон бўлган Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида жойлашган собиқ Совет республикасидаги сайловлар Москванинг аралашуви айбловлари остида қолди.
2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Кишинёв ҳам, Киев ҳам ўз мамлакатларини Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган.
«Фақат ҳақиқий хавфсизлик ва тинч, бирлашган Европа ҳар бир инсон ва ҳар бир оила эртанги кунни умид ва ишонч билан қарши олишига ишончни кафолатлай олади», — дея қўшимча қилди Зеленский.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.