Россиянинг Украинадаги «махсус операция»си рамзига айланган «Z» ҳарфи, аслида, нимани англатади?

A A A
Россиянинг Украинадаги «махсус операция»си рамзига айланган «Z» ҳарфи, аслида, нимани англатади?

Уруш бошланишидан бир неча ҳафта олдин ижтимоий тармоқларда бортида тушунарсиз белгилар акс этган рус ҳарбий техникалари сурати ва видеолари пайдо бўлганди. Кўп ҳолларда одамлар квадрат ичида ёки квадратсиз «Z» ҳарфига дуч келган, бироқ уларнинг орасида «V» белгиси ҳам учраб турган. Ҳарфлар Россиянинг турли ҳарбий округларидаги жиҳозларни фарқлаш имконини берувчи тактик белгилар сифатида ишлатилган бўлиши мумкин, аммо бир неча кундан кейин «Z» ҳамда «V» (айниқса «Z») «ҳарбий операция»нинг сал кам расмий рамзига айланди. «Z»ни рус пропагандасининг асосий элементларидан бирига айлантириш ғояси айнан кимдан чиққани номаълум. Босқинчилар оммавий равишда қўллаб-қувватланаётганини кўрсатиш бўйича топшириқ олиб, ҳудудларда турли хил акциялар ва гўё табиий йўсинда юз бераётган флешмобларни уюштираётганлар ҳам бу нимани англатишини тушунмайди. Meduza «Z» ғояси билан боғлиқ маълумотларни ўрганиб, белги аслида унга ва унинг ҳамфикрларига тегишли эканини даъво қилаётган одам билан суҳбатлашди. «Дарё» шу суриштирувлар ва суҳбат ёритилган материални ўзбек тилига ўгирди.

Украинадаги уруш фаол босқичга ўтгунига қадар ҳам ижтимоий тармоқларда бортида махсус белгилар қўйилган Россия ҳарбий техникаси суратлари пайдо бўла бошлаган. Энг кенг тарқалгани лотин имлосидаги «Z» ҳарфи бўлиб, гаубицалар, танклар ва ҳарбий юк машиналарига оқ бўёқ билан қалин қилиб чизилган. Кейинроқ бошқачалари ҳам пайдо бўлди — «V» ҳарфи ёки учбурчак шакл.

Белгилар маъноси дастлаб тушунарсиз эди. Ҳарбий экспертлар турли версияларни илгари сурди, лекин жиҳозлар шу усул билан Россия ҳарбий округларидан бирига тегишли эканига ишора қилинаётганига кўпроқ ишонишарди: «Z» — Ғарбий, «V» — Шарқий, учбурчак — жанубий.

Россия Мудофаа вазирлигининг ўзи жамоатчиликка ҳеч қандай тушунтириш бермаган. Кейинроқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «Z» ва «V» эсга олинган бир нечта постларни эълон қилган бўлса-да, маъноси барибир очиқланмаган. Ушбу баёнотларда ҳарбий техника бортидаги белгилардан ташвиқот қуроллари сифатида фойдаланилган: масалан, «Zаканчиваем войни» (урушга чек қўямиз) ёки «Zа мир» (тинчлик учун). Ёзувлар аввал одатий имлода, кейин бош ҳарфлар ҳештегларда лотинча «Z» ҳамда «V» ҳарфларига алмаштирилган ҳолда пайдо бўлган.

Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги SMM мутахассислари жалб этилишидан олдин ҳам лотинча «Z» ҳарфи дастлаб норасмий, кейин эса Россия ҳукумати тарафдорлари орасида Украинага бостириб киришнинг расмий рамзига айланди. Тарафдорлар уни ўз никнеймларига қўшишни, аккаунтларидаги кириллча ҳарфларни у билан алмаштириб, аватарларига «Z» қўйишни бошлади. Хусусан, «Сорок Сороков» радикал православ ҳаракатининг Telegram’даги канали энди «Zорок Zороков» деб номланади. 2019 йили Москва шаҳар Думасига мухолиф номзодларни рўйхатга олишни рад этишга қарши намойишлар иштирокчиларининг шахсий маълумотлари эълон қилинган канал эса «Товариш Z Майор» тарзида юритила бошлади.

5 март куни Доҳадаги мусобақаларда учинчи ўринни эгаллаган россиялик гимнастикачи Иван Куляк тақдирлаш маросимига формасида «Z» ҳарфи туширилган ҳолда кириб келди (Халқаро гимнастика федарацияси Кулякнинг «ҳайратланарли хатти-ҳаракати» юзасидан интизомий тергов очилишини талаб қилган). Кемерово вилояти губернатори Сергей Сивилев эса 2 мартдан вилоят ҳокимлигининг расмий ҳужжатларида вилоят номи «КуZбасс» тарзида ёзилишини маълум қилган. Сивилевнинг айтишича, «Z» — бу Украинадаги «махсус ҳарбий операция»да қатнашаётган «жангчиларни қўллаб қувватлаш белгиси». Расмий веб-сайт логотипидаги «Z» ҳарфи Кемерово вилояти қонунчилик ассамблеяси томонидан қўйилган. Тўғри, вилоят ҳокимиятининг иккинчи мартдан кейин эълон қилинган қарорларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, «Кузбасс» расмий ҳужжатларда аввалгидай «Кузбасс» кўринишида қолган.

«Z» ғояси жойларда қандай ташвиқ қилинмоқда?

Бир вақтнинг ўзида Россиянинг бир нечта вилоятларида Украинадаги «махсус операция»ни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари «Z» ҳарфи кўринишидаги шаклда сафга тизилган.

Қозондаги икки воқеа алоҳида муҳокамага сабаб бўлди. Аввал, 5 март куни, маҳаллий болалар хосписи (касаллиги бедаво деб топилган ва кундалик тиббий муолажага муҳтож бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш маркази — «Даро» изоҳи) ўз тарбияланувчиларини «Z» шаклида сафга тизган. 9 мартда эса КазанМалл савдо марказида Қозон давлат маданият институти талабалари иштирокида акция ўтказилган. Оқ рангдаги кийимларига «Z» шаклидаги Георгий тасмаларини тақиб олган талабалар муштлари тугилган ҳолда ўнг ёки чап қўлларини навбатма-навбат боши узра кўтариб, «Тинчлик учун!» шиорини дона-дона қилиб айтган ва Олег Газмановнинг «Олға, Россия» қўшиғини ижро этган.

Исми ошкор қилинмаслиги шарти билан Meduza мухбирининг саволларига жавоб берган Қозон давлат маданият институти талабаларига кўра, институт акцияни атиги бир неча соат ичида уюштириб юборган. Ўша куни эрталаб бу тадбир ўтказилиши ҳақида ҳеч ким билмаган. Талабаларга Газманов қўшиғининг матни юборилиб, ҳеч қандай тушунтиришларсиз уни ёд олиш буюрилган. Апил-тапил ўтаётган тайёргарлик вақтида кечқурун ҳамма савдо марказига «флешмоб» учун бориши ҳақида огоҳлантирилган. Деканат вакиллари гуруҳ сардорларига шундай хат ёзган:

Талабалар диққатига! Соат 17:00 да «флешмоб» муносабати билан институт фоесида йиғиламиз. Ҳамма келиши шарт! Акс ҳолда, ўзингизга ёмон бўлади!

Meduza ёзишмалар билан танишиб чиққан; акцияда иштирок этмаганларга қандай жазо чоралари қўллангани ҳақида Meduza ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

Қозон маданият институти матбуот хизмати Meduza’га акция ташаббуси талабаларнинг ўзидан чиққанини айтади. Матбуот хизмати, шу билан бирган, #ZaMир ҳештеги ва университет расмий сайтидаги «Z» ҳарфи («КазZГИК») пайдо бўлишини «институтнинг шахсий ташаббуси» дея изоҳлаган.

Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам урушни қўллаб-қувватлаш бўйича акциялар бўлиб ўтган. Шу жумладан, маъмурий ресурслардан фойдаланган ҳолда маҳаллий ҳокимият томонидан уюштирилган. Meduza’нинг аниқлик киритишича, Федерациянинг камида бир нечта субъектларида ўтказилган шу каби тадбирларда минтақавий назорат марказининг (МНМ) қўли бор. Масалан, Томск шаҳридаги мактабларда МНМ иштирокида очиқ дарслар ўтказилиб, ўқувчиларга Украинадаги «махсус операция — адолатли ва зарурий чора» эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Маълумот учун: 2020 йилда Владимир Путин ташаббуси билан ҳар бир минтақада минтақавий назорат марказлари ташкил этилган. Расмийларга кўра, МНМ мақсади ижтимоий тармоқларни назорат қилиш ва аҳолининг шикоятларини кўриб чиқиш орқали фуқаролар ва мансабдор шахслар ўртасидаги алоқани соддалаштиришдир.

Аслида эса, масалан, Хакасияда маҳаллий МНМ цензура агентлиги вазифасини ўтайди. У «барча амалдорлар ва ОАВлардан устун туради». Ушбу маълумотни ҳукуматнинг собиқ ходими исми сир тутилиши шарти билан Meduza’га етказган.

Томск вилоятида бир вақтнинг ўзида бир нечта тузилмалар томонидан «Z» рамзлари билан ватанпарварлик руҳидаги автопойгалар ташкил этилган. Акция ташкилотчиларига яқин манбаларнинг маълум қилишича, бир ҳафтанинг ичида, 7 мартдан 13 мартгача, биргина шу минтақанинг ўзида ўндан ортиқ шундай тадбирлар бўлиб ўтган. Урушни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаракатлар Томск ҳокимияти, Томск вилояти маъмурияти ва туман маъмуриятлари томонидан ўтказилган; «Ягона Россиянинг ёш гвардияси» ҳудудий бўлими ва «ҳокимият партияси» билан боғлиқ бўлган «МыВместе» (Биз биргамиз) штаб-квартираси ходимлари ҳам бу ишга бош қўшган.

Шунингдек, «Россиянинг Афғонистон фахрийлари иттифоқи» томонидан маҳаллий ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда бир қанча акциялар ташкил қилинган. Олинган маълумотга кўра, таклиф ИИВга юқоридан берилган. Бўлим ходимлари тадбирга тайёр ҳолда чиққан: баннер ва байроқлари бўлган.

6 март куни Хакасия пойтахти Абакан шаҳрида «махсус операция»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Z» белгиси остида ўтказилган автопойгага ҳам ҳудудий МНМ бош-қош бўлган. Бу ҳақида Meduza нашрига маҳаллий ОАВнинг икки ходими ва вилоят ҳокимлигининг исми сир қолишини истаган амалдаги ходими хабар қилган.

«Ягона Россия» раҳбариятига содиқ «Хакасия» ахборот агентлиги 6 март куни шундай хабар чиқарди:

Автопойгада спортчилар, Бутунроссия Халқ фронти (БХФ) ва «Ёш гвардия» фаоллари иштирок этди. Лекин қатнашувчилар, асосан, Россия қуролли кучлари ҳамда Донбасс милициясига ўз ҳурмат ва ҳайратини шу тарзда изҳор этишга қарор қилган оддий фуқаролардан ташкил топганди.

Нашр, шунингдек, акцияда республика ҳукумати вакилларидан ва сиёсий партиялар раҳбариятидан ҳеч ким иштирок этмаганини қайд этган.

Шу билан бирга, Meduza манбалари маҳаллий «Ягона Россия» партияси ва БХФ фаолларини, шунингдек, «ҳокимият партияси»га яқин бўлган айрим тадбиркорларни акциянинг расмий ташкилотчилари ва ижрочилари сифатида кўрсатган. Бу борада марказдан буйруқ бўлгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган. Исмини ошкор қилмасликни сўраган яна бир Абакан журналистларидан бирининг таъкидлашича, автопойга иштирокчилар «Z» рамзи туширилган байроқлар билан чиқиш қилган. Журналистнинг айтишича, байроқлар қўлбола эмас.

Республика ОАВ ходимларидан яна бири, исми ошкор қилинмаслиги шарти билан, шундай дейди:

Расмийлар бу федерал марказ ташаббуси эканлигини тан олмаяпти. Ҳаммаси табиий равишда рўй бергандай: тадбиркорлар машиналарига гўё ўз ташаббуси билан наклейка буюртма қилгандай. Аммо ҳокимиятнинг турли тармоқлари вакиллари ҳам ташаббус кўрсатиб, «Z» рамзларини кўз-кўз қилмоқда.

8 март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида, республика ОАВ ходимларидан бирининг сўзларига кўра, таҳририят республика ҳукумати аппаратидан Абакандаги «Z» автопойгасини «ёритмаслик» бўйичи тавсиянома олган. Аммо эртасига, 9 март, чоршанба куни Хакасия раҳбари Валентин Коноваловнинг ўзи камзулида «Z» ҳарфи туширилган кўкрак нишони билан омма олдида кўриниш берган. Журналистлар республика расмийлари кийимида ҳам худди шундай нишонларни пайқаган. Кўп ўтмай вилоят марказларида ҳам «ватанпарварлик» автопойгалари ўтказилган, республика мутасаддилари эса Хакасия миллий музейи биносини «Z» рамзи билан безатган.

Meduza суҳбатлашган кишиларга кўра, мазкур ҳудудларда ҳеч ким «V» ва «Z» белгилари айнан нимани англатишини билмайди: маҳаллий амалдорлар журналистлар саволига ёд олинган гаплар билан жавоб бериб, бу ҳарфлар «Вазифа бажарилади» ва «Куч — ҳақиқатда» деган маъноларни англатишини айтган. Бироқ улар бу ҳақида ортиқча тушунтириш бермаган. Ҳокимият назорати остидаги ОАВ байроқлар, билбордлар ва стикерлардаги лотин ҳарфларининг асл маъносини фақат таҳмин қилиши мумкин. Хусусан, хакас журналистларидан бири Meduza билан суҳбатида «Z» немисча «Zeit» (вақт) сўзига ишора эканини тахмин қилади: «Ишга киришиш вақти келди», — дея тушунтиради у ва Раммстеин гуруҳининг урушга қарши клипини ёдга олади.

Шу билан бирга, айрим рус националистлари ҳукумат билан келишмаган ҳолда Украина билан урушни қўллаб-қувватлаш бўйича акциялар ўтказишга ҳаркат қилиб кўрган — ҳукумат бунга йўл қўймаган. Бундан ташқари, улардан бири — 12 март куни Давлат Думаси биносидан Москвадаги Триумфалная майдонигача «қуролли кучларни ва президент сиёсатини қўллаб-қувватлаш» маршини уюштирмоқчи бўлган публицист Егор Холмогоров нафақат рад жавоби, балки шаҳар прокуратураси томонидан огоҳлантириш ҳам олган.

Хўш, буни ким ўйлаб топди?

«Z» акциялари ўтказилган ҳудудлардаги Meduza суҳбатдошлари ҳарбий экспертлар ҳарбий техниканинг тактик белгиси деб ҳисоблайдиган белгидан «махсус операция» тимсоли сифатида фойдаланиш ғояси айнан кимдан чиққанини билмайди.

Meduza билан суҳбатлашган Президент администрациясининг (АП) ички сиёсий блокига яқин кишилар блокнинг «Z операцияси» ижодий фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигига ишонтиради. Улардан икки нафари вазир Сергей Шойгунинг маслаҳатчиси Андрей Илницкий бошлиқ Мудофаа вазирлиги PR бўлимини ғоя манбаси сифатида кўрсатган. Meduza билан суҳбатлашган Томск автопойгалари ташкилотчиларидан бири ҳам бунга қўшилади: унинг фикрига кўра, бу «армия имижи ва қиёфасини яратадиган PR’чиларнинг иши».

Шу билан бирга, Президент администрациясига яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, мудофаа вазирлигининг PR бўлими RT телеканали ва унинг бош муҳаррири Маргарита Симонян билан ҳамкорликда ишлаган. Телеканал дизайнерлари рамзийликни ўйлаб топган, вазир Сергей Шойгу эса уни тасдиқлаган. Суҳбатдош бу ҳақида, жумладан, шундай дейди:

Симонян ташаббусни кўп жиҳатдан ўз зиммасига олди. Рамзлар президент Владимир Путинга ҳам кўрсатилган. У билан суҳбатлашган кишилардан бирининг айтишига қараганда, президент уни маъқуллаган.

Маргарита Симонян раҳбарлигидаги RT телеканали дизайнерлари ҳақиқатан ҳам «Z операцияси» учун ўзларининг шахсий идентификаторларини ишлаб чиққан. RT интернет дўконида 26 февралдан бошлаб «Z» ҳарфи туширилган товарлар (зирҳли транспорт воситаси бортида оқ бўёқ билан қўпол қилиб чизилгандай кўринишда акс этган) сотилмоқда.

Meduza мухбири Симонянга бу тадбирларда қанчалик қўли борлиги ҳақида сўраб мурожаат қилган, лекин у жавоб бермай, бунинг ўрнига сўров скриншотини ижтимоий тармоққа жойлаб, қуйидаги изоҳни қодирган:

Meduza манбалари қачон қарама менга ўзимдан ғурурланиш ва Meduza’га ачиниш учун сабаблар топиб беради.

Россиядаги давлат ташкилотлари ходимлари кўпинча сўровга жавоб бериш ўрнига мустақил журналистлар берган саволларни ижтимоий тармоққа жойлашни маъқул кўради. Мудофаа вазири маслаҳатчиси Андрей Илницкий эса берилган саволни эътиборсиз қолдирди.

Бундан ташқари, Meduza’нинг Санкт-Петербург раҳбариятига яқин манбаларидан бири ғоя муаллифлари орасида тадбиркор Евгений Пирожкин ҳам бўлганини айтади. бироқ АПга яқин манбалар буни инкор қилади. АП ички сиёсий блокига яқин бўлган Meduza манбаси шундай деб ишонтиради:

«Ошпаз» ихтироси ва унинг ғояларини амалиётга тадбиқ қилиш учун, қолаверса, унинг ўзи учун ҳам ҳеч ким ўзидаги бор ресусрсни сарф қилмайди. Ҳар ким ўзи учун курашмоқда. «Ошпаз» бўлажак ғалаба рамзини ўзлаштириб олишига имкон яратиш эса... Бунга ҳеч ким йўл қўймаган бўларди. Ўзимизникилар бу ‘Зъни аллақачон ўз ахлатларига қориштириб юборган бўларди.

У (гаплари фақат тахмин эканини таъкидлаган ҳолда) президент Путин «Z операцияси» бўйича қандайдир кўрсатмалар берган бўлиши мумкинлигини, унинг атрофидагилар эса «ўша заҳотиёқ думини ликиллатиб, «З»ни қандай расмийлаштириш ва тарғиб қилиш ҳақида бош қотира бошлаган»ини айтади.

Meduza’нинг АПга яқин бўлган яна бир суҳбатдоши Пригожин «Z операцияси» бўйича кампанияга «айни вақтида суқилиб олган»ига ишончи комил.

«Z операцияси» номининг ўзи, унинг рамзий маъноси ва тарғибот стратегияси Meduza’нинг АПга яқин манбалари томонидан салбий баҳоланмоқда. «Сиёсий стратегия нуқтаи назаридан, бу жуда даҳшатли», — дея изоҳ беради администрация билан ҳамкорлик қилувчи технологлардан бири. У «Z» ном сифатида ҳеч қандай маънони англатмаслигини таъкидлаган ҳолда, ўз ҳайратини яширмайди:

Одамлар бошиданоқ бунинг нима экани ва нима учун кераклиги ҳақида тушунчага эга бўлмаган. (Украина президенти Владимир) Зеленскийни номи билан қандайдир боғлиқлиги бормикин?

Бошқа бир технолог, босқинга «рус дунёсини қутқариш» сифатида қаралаётган бўлса-да, «Z» ҳарфи кириллчада ифодаланмаётганига эътибор қаратади.

Жойларда «Z» белгиси билан амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳақида Meduza’нинг АПга яқин манбаси шундай дейди:

«Z» мавзуси (Сергей Кириенкога яқин) Давлат кенгаши департаментига тегишли эмас. (Андрей) Ярин бошчилигидаги Ички сиёсат департаменти губернаторларни шу борада бир нималар қилишга ундамоқда — қандайдир флешмоблар, автопойгалар, «Z» шаклидаги ёритгичли ойналар. Бажарасан, деб оёқ тираб турган жойлари йўқ, лекин губернаторлар ишга қаттиқ киришиб кетган. Буни режадан ошириб бажараётганлар ҳам бор.

Вилоят маъмуриятлари, ҳокимиятлар, университетлар ва бошқа биноларга тунги вақтларда «Z» шаклида ёниб турувчи ойналар ўрнатиб чиқиш билан боғлиқ акциялар кўплаб ҳудудларда амалга оширилди: Новосибирск, Амур, Воронеж, Иваново ҳамда Россиянинг бошқа вилоятлари, ҳудудлари ва республикаларида.

«Ижодий касб эгалари»

Рус армиясини қўллаб-қувватлашга қаратилган онлайн флешмобда «Z» белгисидан фойдаланиш бўйича Meduza’га маълум бўлган илк тажрибалар урушнинг расман бошланишидан олдинги даврга тўғри келади. Meduza’га бу ҳақида сиёсий стратег, Telegram’даги «Записки авантюриста» (ҳозир бу ном ҳам «Z» билан бошланади) каналининг эгаси Игорь Мангушев айтиб ўтди. У, шунингдек, суҳбатда ўзини «ЛХРнинг истеъфодаги капитани» деб ҳам атаган.

Мангушев исми «Интернет тадқиқотлар агентлиги» — Евгений Пригожин билан боғлиқ бўлган ўша Санкт-Петербург «трол фабрикаси» фаолияти ҳақидаги маълумотларда пайдо бўлди. Бу ёзишмалар ҳақиқийлигини Мангушевнинг ўзи «Фонтанка»га тасдиқлаган. 2019 йилда «Новая газета» Игорь Мангушевни ўша вақтда Москва шаҳар думаси учун бўлиб ўтган сайловда иштирок этган Алексей Навальнийнинг шериги Любов Собол номзоди учун имзоларни соҳталаштириш бўйича гўё яширин квартира ташкил қилган провакаторлардан бири сифатида кўрсатган.

Meduza нашрига берган интервьюсида Игорь Мангушев ушбу флешмоб ғоясини ўз «сафдошлари» билан биргаликда ўйлаб топганини айтди. Мангушев уларни «2014 йилда ва ундан кейин ҳам баъзи вазиятлар туфайли қўлига қурол олган ижодий касб эгалари» деб атайди. У ўз сўзининг исботи сифатида Meduza’га Telegram суҳбатларининг скриншотини кўрсатди, унда иштирокчилар ўз каналларига «Z» ҳарфи туширилган логотип қўйишни таклиф қилган — «айнан оқ бўёқ билан, чўткада бироз эҳтиётсизлик билан чизилгандай, лекин ҳамма учун бир хил».

Бундай тасвир ҳақиқатан ҳам 20–21 февралда, яъни босқин арафасида Украина шарқидаги «халқ республикалари»ни қўллаб-қувватлаш мавзуси билан боғлиқ бўлган бир қатор Telegram каналларида пайдо бўла бошлаган. Айнан ўша ерда, дея тахмин қилади Мангушев, «давлат пропагандаси билан шуғулланувчи кишилардан бири уни кўриб қолган ва ўзлаштиришга қарор қилган».

Лекин у ўзи ва шериклари учун «муаллифлик ҳуқуқи»ни талаб қилиш ниятида эмас:

Биз муҳим ва фойдали иш қилдик. Бу одамларга етиб борганидан хурсандмиз. Бир қатор сабабларга кўра, буни ҳақиқатан ҳам оммага тадбиқ қила олиш учун зарурий давлат ресурслари йўқ. Биз, RT’дан фарқли равишда, миллионлаб футболкаларни ишлаб чиқариб, сота олмаймиз.

Бироқ Игорь Мангушев «Z»ни «махсус операция»нинг расмий рамзи сифатида тарғиб қилиш усулларига танқидий муносабат билдиради:

«Z» туширилган формалардаги талабалар мушт қилиб тугилган қўлларини басма-бас тепага кўтараётган акциянинг тоталитар эстетикаси қониқарли. Лекин ғояни амалга ошириш менинг ўзимга ишониб топширилганида, «Z» рамзини ҳамма ўз ихтиёри билан аватарка ва футболкаларга тушириб олишига эришган бўлардим. Ушбу тажрибани оммалаштириш учун бунга чин юракдан ёндашиш керак. Лекин бизнинг давлат, афсуски, ҳеч нимага чин юракдан ёндашолмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Исроил можаросига аралашган учинчи давлат Эрон томонидан зудлик билан жазоланади

Бу ҳақда Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

"Шу дам олиш кунлари АҚШ Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди" - манба

Қўшма Штатлар Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Эрон Исроилга зарба беришни тўхтатиш шартларини айтди

Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Путин Бразилиядаги BRICS саммитига бормайди, чунки...

Бразилия Гааагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) аъзоси ҳисобланади.

Шомуродов А Серия клубига "ҳа" деди

Элдор Шомуродов фаолиятини Италияда давом эттирмоқчи.

Эрон — Исроил уруши ростдан тугадими? Путин жавоб берди

Бу ҳақда у пайшанба куни Минскда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида сўзлаган.

Украина бир кунда 1400 дан ортиқ аскарини йўқотди

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Украина қуролли кучлари ДХР, Харьков, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудларида ўтган сутка давомида 1415 нафар ҳарбийсини йўқотган.

Токио Трампнинг Эрон зарбаларини Япониянинг атом бомбаси билан солиштирганига муносабат билдирди

Япон сиёсатчиси тарихий воқеаларга баҳоларни одатда экспертлар беришини таъкидлади.

Ҳоманаий Эрон халқини Исроил устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

У, шунингдек, АҚШ ҳам таслим бўлганини таъкидлаган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хитойда кучли сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Ҳар икки ҳудудда огоҳлантириш даражаси энг юқори даражага кўтарилди.

Ирландия Исроилга иқтисодий босим ўтказишга тайёрланмоқда

Янги қонун лойиҳаси ишғол қилинган Фаластин ҳудудларидан маҳсулот олиб киришни тақиқлайди.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

Эронга қарши кампания ҳали якунланмаган, олдинда унинг янги босқичи турибди

Биз Эроннинг ядро ва ракета дастурларини бир неча йил орқага сурдик. Аммо биз ҳушёр бўлишимиз шарт.

Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва ўлим хавфини камайтиради

АҚШлик олимлар кунига 1-2 финжон қора қаҳва ичиш ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиришини аниқлади.

Днепрга ракета ҳужуми: ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар хабар бермоқда.

Афтидан, келишиб олишди. Аммо ҳали аниқ эмас

Исроил кейинги зарбалардан тийилишга ваъда берди.

Исроил тинчлик келишувига қарамасдан Эронга зарба берди

Axios манбасига кўра, бугун Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхудан Эронга ҳужум қилмасликни сўраган. Аммо Нетаньяху фақат зарба масштабини қисқартиришга рози бўлган.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.

Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

Маълум қилинишича, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди.

Яқин Шарқдаги вазият қандай?

Эроннинг ядровий иншоотларига зарбалар унинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, деди Франция мудофаа вазири Лекорну.

Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги базаларига 10 та ракета ва Ироқдаги базасига 1 та ракета учирган

"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

Энди "ур ва қоч" даври тугади — агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги мавжудлиги тезроқ емирилади, дейилади баёнотда.

Эрон АҚШнинг Қатар ва Ироқдаги базаларига ракета учирди

Шунингдек, Эрон Қўшма Штатларнинг Ироқдаги АҚШ кучларига ҳам ракета зарбалари берди, деб ёзмоқда Clash Report.

Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимнинг ҳақорати ортидан вафот этдими?

Йиғилишда маҳалла раислари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан топшириқлар берилган.

Зеленскийни FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишганми?

Тергов натижасига кўра, Россия томонидан ёлланган полшалик нафақахўр шахс қўлга олинган

Зеленскийни FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишганми?

Тергов натижасига кўра, Россия томонидан ёлланган полшалик нафақахўр шахс қўлга олинган

Исроил зарбалари оқибатида Эронда тахминан 500 киши ҳалок бўлди

“Эрон ҳуқуқ ҳимоячилари” инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса ҳалок бўлганлар сонини деярли икки баробар кўпроқ деб баҳоламоқда.

Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши натижасида ҳалок бўлди

Фожиа 30 май куни тахминан соат 18.00 да Миробод туманида содир бўлган.

Вашингтон Эрондаги ядровий объектлар тўлиқ йўқ қилинганига 100% ишонч ҳосил қилмаган

Биз Эронда режим алмашишини истамаймиз. Биз бунга уриниб ҳам кўрмаганмиз.

Дамашқдаги православ черковида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

У черковга кириб, аввал одамларга қарата ўт очган, сўнгра ўзини портлатган

9 ёшли қизини турмушга бермоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Қизча тиббий кўрикдан ўтказилган ва унга нисбатан зўравонлик белгилар топилмаган. Аммо ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ҳали ҳам маълум эмас.

АҚШ Эронга яна қачон ҳужум қилади?

Бу ҳақда Пентагон раҳбари айтиб ўтди.

Ўзбекистон фуқаролари Эрон ва Исроилни тезда тарк этиши кераклиги айтилди

Яқин Шарқдаги вазият кескин тус олаётгани, жумладан, АҚШ томонидан Эрондаги ядровий обектларга уюштирилган ҳужумлар, ва Яман ҳусийларининг аралашуви ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни фавқулодда огоҳлантирди.

Трампни АҚШ Конституциясини бузганликда айблашмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.

АҚШнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаси: Жаҳон қандай муносабат билдирди?

перацияда B-2 Spirit бомбардимончилари ва Tomahawk қанотли ракеталари ишлатилди.

Бразилияда ҳаво шарида ёнғин чиққач, ерга қулади. Қурбонлар бор

Шар саватида жами 21 киши бўлган. Улардан 13 нафари, жумладан учувчи омон қолган

Сергелида аёллар жанжаллашиши ортидан жавобгарликка тортилди

Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.

АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди —Доналд Трамп

Трамп кейинги постида бу АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий палла эканини таъкидлаган.

Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Конгода "Колтан" кони қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, юзга яқин одам қутқариб қолинган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар юқори мартабали аъзоси Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди

Шунингдек, эрталаб Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган уйга берилган зарба натижасида ИИҚКнинг Фаластин бўлими раҳбари Саид Изaдий ўлдирилганини эълон қилди.

Исроил Исфаҳондаги ядровий объектга зарба берди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун Исфаҳондаги ядровий объектга ҳужум қилган.

Эрон АҚШга таҳдид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтишича, агар АҚШ Исроилнинг ҳарбий операциясида иштирок этса, Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга зарба беради.

“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.

Буюк Британия ва Венгрия Эрондаги дипломатлари мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилди

Венгрия эса Эрондаги ўз элчихонасини Озарбойжонга кўчирганини эълон қилди.