Океан ортида ўтадиган тарихий мундиалда миллий терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашни мақсад қилган ўзбекистонлик ишқибозлар учун муҳим янгилик! АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ЖЧ-2026 чиптасига эга мухлислар учун виза олиш жараёнини тезлаштирувчи «FIFA PASS» тизимини ишга туширди.
«FIFA PASS» нима ва у қандай ишлайди? Ушбу тизим виза суҳбати учун навбат кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради. Ундан фойдаланиш учун қуйидаги қадамларни бажариш лозим:
Расмий чипта: Чипта фақатгина fifa.com/tickets сайти орқали харид қилинган бўлиши шарт.
Рўйхатдан ўтиш: FIFA шахсий кабинетида «FIFA PASS» дастурида иштирок этиш учун розилк шаклини тўлдириш керак. (Маълумотлар паспорт билан бир хил бўлиши шарт!)
Ариза тўлдириш: АҚШ Давлат департаменти сайтида DS-160 анкетасини тўлдириб, виза йиғимини тўлаш лозим.
Агар сизда ҳақиқий чипта борлиги тизим орқали тасдиқланса, сиз суҳбатга ёзилиш учун устувор навбат (тезлаштирилган йўлак) ҳуқуқини қўлга киритасиз.
Муҳим огоҳлантириш: Элчихона алоҳида таъкидлашича, ЖЧ чиптасининг мавжудлиги виза берилишини 100 фоиз кафолатламайди. Якуний қарорни консуллик офицери суҳбат давомида қабул қилади.
Тарихий сафар яқин! Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро шогирдлари «K» гуруҳида қуйидаги тақвим асосида майдонга тушишади:
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.