"Трампнинг яқин атрофидаги ҳеч ким Эрон билан урушни тўхтатиш учун вице-президент Вэнсчалик ҳаракат қилмаган", — деб ёзади The New York Times нашри ўз мақоласида.
АҚШ вице-президенти ўз сиёсий фаолиятини бундай ҳарбий саргузаштларга қарши чиқиш асосида қурган. У Эрон билан урушни ресурсларнинг беҳуда сарфи ва режимни алмаштиришга бўлган уринишни ҳалокатли деб ҳисоблаган.
Вэнс Трампни Эронга қарши уруш минтақавий тартибсизлик ва кўплаб қурбонларга сабаб бўлишидан огоҳлантирган. Шунингдек, бу қарор "янги урушлар бўлмайди" деган ваъдага ишонган сайловчилар учун хиёнат бўлишини таъкидлаган.
Вице-президент сифатида у Қўшма Штатлардаги ўқ-дорилар тақчиллигини яхши биларди ва бу уруш Вашингтонни йиллар давомида заифлаштиришидан хавотирланган. Унинг фикрича, Эроннинг жавоб қайтаришини прогноз қилиб бўлмайди ва урушдан кейин тинч Эронни қуриш имконсиз. Энг катта хавф эса — Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши бўлиб, бу АҚШда бензин нархини кескин кўтариб юбориши мумкин эди.
Шунингдек, журналист Такер Карлсон ҳам Трампни бу йўлдан қайтаришга уринган. У бир йил давомида Трампни Эрон билан уруш унинг президентлигини барбод қилишидан огоҳлантириб келган. Урушдан олдинги суҳбатда Трамп Карлсонни тинчлантириб: "Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади", деган. Карлсон буни қаердан билишини сўраганда, Трамп: "Чунки доим шундай бўлади", дея жавоб қайтарган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши суд жараёни, Эронга қарши ҳужумлар фонида тўхтатилган эди, вақтинчалик сулҳ жорий этилгандан сўнг қайта бошланади
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.