ПФЛ Ижроқўми ҳакамларни мавсум сўнгигача четлатишни талаб қилди

ПФЛ Ижроқўми ҳакамларни мавсум сўнгигача четлатишни талаб қилди

Кеча — 9 апрель куни Лига Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмитанинг тўққиз аъзосидан саккиз нафари иштирок этди, яна бир нафар аъзоси хориж сафаридан эканлигидан келиб чиқиб, йиғилишда қатнаша олмади.

Лига ташаббуси билан шошилинч равишда йиғилган Ижроқўм кун тартибига Суперлига ҳакамлари томонидан учрашувлар давомида сўнгги вақтларда қабул қилинаётган қарорлар, футбол жамоатчилигининг бунга муносабати, шунингдек, VAR тизими билан боғлиқ тушунарсиз ҳолатлар мавзу сифатида киритилди. Йиғилишни очиб берган Лига бош директори Диёр Имомхўжаев сўнгги вақтларда қатор шубҳаларни келтириб чиқарган ҳолатларни қайд этди. Жумладан, жамоатчилик эътиборида турган 2025 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви, 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига Лига томонидан катта тайёргарлик кўрилган, улар юқори савияда ташкил этилган бўлса-да, охир-оқибат улар яхши кайфиятда эмас, ҳакамлар билан боғлиқ ҳолатлар билан тарихда қолди.

“Биз билган ва ишонаётган VAR тизими мураккаб ҳисобланган ҳакамлик фаолиятига ёрдам бериш, баҳсли ҳолатларни очиб бериш ва уларни қайта талқин қилиш ҳамда одилона қарор қабул қилишда ҳакамларга кўмакчи бўлиши лозим. Илгари VAR 4 дона камера ёрдамида ишлаётгани, мазкур масала такрорий лавҳаларни қайта кўриб чиқишда ҳакамларга қийинчилик туғдираётгани маълум эди. Лига мазкур йўналишда иш олиб бориб, ўтган мавсум ўзининг илк кўчма телевизион станциясини харид қилди ва уни водийдаги футбол учрашувларига жалб қилди. Эндиликда, водийда ўтаётган ўйинлар нафақат телетомошабинлар талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда суратга туширилмоқда, балки турли ракурслардан берилаётган сифатли такрорий лавҳалар билан ҳакамларга ҳам катта кўмакчи бўлмоқда. Шунга қарамай, VAR аралашган ҳолатлардан кейин ҳам ҳакамларнинг шубҳали қарорлари тўхтаётгани йўқ. Лига наздида VAR одилона қарор чиқариш учун кўмаклашишдан кўра, кимларнингдир манфаати учун хизмат қилаётган машинага айланиб қолаётгандек. Биз бу каби масалаларга ё қарши туришимиз ёки бу каби ҳолатлар давомий бўлишига кўникишимиз керак. Мамлакатимиз раҳбари футболни ривожлантиришга бош-қош бўлаётган, ЎФА президенти унда шаффофлик ва адолат бўлиши лозимлигини бир неча бор таъкидлаётган вақтда Лига ва клублар бу сиёсатни қўллашимиз, футболдаги иллатларга бепарволик билан эмас, ўз позициямиз билан жавоб беришимиз шарт”, — деб Лига бош директори Диёр Имомхўжаев таъкидлаб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Ассоциация муассислигида ташкил этилган. 2025 йилнинг 8 январ санасида унинг раҳбариятида ўзгариш юз бериб, кейинчалик Ассоциация томонидан Марказга собиқ ҳакам Маъмур Саидқосимов бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида жалб этилди. Ассоциация режаси бўйича техник директор Ги Киала ҳакамлик соҳасини ислоҳ қилиш учун масъул сифатида кўрсатилганди. Ўтган вақт давомида бельгиялик мутахассиснинг бу борада қандай фаолият олиб боргани Лигага маълум эмас.

Лига эса ўз байроғи остида ўтадиган мусобақаларга ҳакамларни жалб этиш учун Футбол ҳакамлари маркази билан шартнома имзолаган ва учрашувларда ҳакамлар фаолиятини молиялаштириш билан чекланади. Ҳакамларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни учрашувларга тайинлаш, ҳакамлар билан боғлиқ ҳар қандай бошқа ҳолатларни тартибга солишда ЎзФҲМ Ассоциация билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Лига ва Марказ ўртасидаги шартноманинг 3.1-бандида мусобақаларда фаолият олиб бораётган ҳакамлар жамоасининг шу мусобақа доирасидаги ўзаро ҳамда клуб расмийлари билан махсус техникалар ва VAR учун ёзиб олинган аудиоёзувларни талаб қилиш Лига ҳуқуқи сифатида белгиланган. Суперлига 6-тури доирасида ўтказилган “Қўқон-1912” — “Насаф” учрашувида юзага келган баҳсли ҳолатдан кейин Лига Марказдан VAR билан боғлиқ аудиоёзувларни талаб қилганига қарамай, Марказ турли баҳоналар билан мазкур жараённи пайсалга солгани Лига шубҳаларини оширди. Шундан келиб чиқиб, Лига Ассоциация президентига мазкур ҳолатлар бўйича расман шикоят киритишга қарор қилди.

“Бизни ажаблантирган жиҳат шундаки, “Қўқон-1912” — “Насаф” учрашувининг 78-дақиқасида рўй берган ҳолатни бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб тўғри баҳолаб, ўйинни давом эттирди. Кейинчалик VAR ҳаками Иброҳим Исмоилов вазиятни қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритди. Якунда ҳакам ўз қарорини ўзгартирди. Бироқ ўша куннинг ўзида Эксперт ҳакамлар гуруҳи ҳолатга зудлик билан реакция билдириб, VAR бу каби ҳолат учун бош ҳакамни чақириб адашганини, шунингдек, ҳолат бўйича бош ҳакам хато қарор қабул қилганлигини қайд этди”, — дея сўзида давом этди Лига раҳбари.

“Ўтган мавсум Суперлига 15-туридан ўрин олган “Динамо” — “Насаф” учрашувида ҳам баҳсли ҳолат рўй бериб, ўшанда ҳам Рустам Лутфуллин “Насаф” дарвозасига шубҳали пенальти белгилаганди. Қайд этиш керак, ўша кунги учрашув техник хатолик сабаб трансляция қилинмади ва табиийки, учрашувда VAR ишлатиш имконияти бўлмади. Бундай ҳолат учун Лига ҳакамни айбдор қилишдан тийилди. Бироқ кечаги учрашувда такрорий лавҳалар турли ракурсдан бўлган ҳолатда ҳам ҳакамлар хато қарор қабул қилаётган бўлса, унда VAR функцияси нимадан иборат?”

Ижроқўм аъзолари томонидан ўзаро тийиб туриш функцияси муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди. Ўйин натижасига жиддий таъсир кўрсатаётган хатолар қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибати эканлигини аниқлаш мушкул жараён. Бу каби хатолар учун ҳакамлар одатда бир нечта учрашувга четлаштирилади ва кейинчалик фаолиятини қайта давом эттиради. Шундан келиб чиқиб, хатоларни минималлаштириш, бунда ўйин натижасига салбий таъсир кўрсатувчи хатолардан кейинги чораларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Ижроқўм аъзолари сўнгги вақтлардаги ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириб, бу борада Лига позицияни қатъий қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Зеро, бунинг оқибатида ҳар сафар қатор клублар мураккаб вазиятда қолаётгани бор гап. Биз биринчи навбатда футбол жамоатчилигининг миллионлар ўйинига бўлган муносабати, уларнинг футболга ишончи, бу каби хатолар сабаб кейинчалик клубларда истеъфолар рўй бераётгани, футболчиларнинг курашувчанlik даражаси каби масалаларни эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим.

Лиганинг ЎзФҲМ билан тузган шартномасининг 3.1-банди бўйича ҳуқуқлари орасида ҳакамлар жамоасининг мусобақаларни бошқаришдан маълум муддатга четлаштириш бўйича марказга ёзма сўров киритиш масаласи белгилаб қўйилган. Ўтган мавсум Лига мазкур ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда Наим Қосимов ҳамда Достон Раҳмоновни мавсум сўнгига қадар Лига мусобақаларидан бутунлай четлаштириш бўйича талаб киритганди. Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида мазкур масала эслаб ўтилди ҳамда ўзаро тийиб туриш функцияси сифатида, шунингдек, қолган ҳакамларга ўрнак бўлиши учун ҳам бу каби талабларга жиддий эътибор қаратиш шартлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, Ижроқўм аъзоларининг барчаси бир овоздан ҳакамлар Рустам Лутфуллин ҳамда Иброҳим Исмоиловни мавсум сўнгига қадар Суперлига, Пролига, Ўзбекистон кубоги каби мусобақалардан четлаштириш бўйича ЎзФҲМга сўров киритиш масаласида тўхталди. Шунингдек, уларнинг мавжуд халқаро тоифага муносиб эканлигини ўрганиш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб Ассоциация президентига мурожаат киритиш бўйича келишилди.

Мурожаатда ЎзФҲМ Лиганинг қонуний талабини нима сабабдан бажармаётгани, шунингдек, VAR техникаси ва VAR марказининг фаолиятида шаффофликни янада ошириш учун ундаги барча жараёнлар конфиденциалликни таъминлаш ҳамда VAR протоколи шартларига тўлиқ риоя этилиши шартида янада жиддийроқ назорат қилиниши лозим. Бунинг механизми келажакда қандай ишлаши Ассоциация, Лига ва клублар ўртасидаги ўзаро келишув асосида тўлиқ регламентлаштирилиши муҳим ҳисобланади.

Лига мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан бунёд этилган Миллий футбол маркази ва унда ташкил этилган замонавий VAR маркази мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам эканлигини эътироф этади. Ишонамизки, Лига Ижроия қўмитаси томонидан ҳакамлик борасида билдирилган эътирозлар ЎзФҲМ томонидан танқидий руҳда ўрганиб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Энди В1 даражали сертификат ҳам олий ўқув юртларига киришда имтиёз беради

Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Месси ўзига ўхшаган энг иқтидорли ёш футболчи кимлигини айтди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ҳозирги ёш авлод вакиллари орасидан фаолиятининг бошланишини эслатадиган футболчини алоҳида эътироф этди.

«Ўз фарзандингизни ўпганда уларни эсланг»: Эроннинг АҚШга кескин мурожаати

Эроннинг Арманистондаги дипломатик ваколатхонаси Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг фарзандли бўлгани юзасидан муносабат билдириб, АҚШнинг Минабдаги мактабга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлган болаларни ёдга олди.

«Путин Зеленскийни қабул қилишга тайёр, майли, кела қолсин» — Ушаков

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.