Deutsche Welle колумнисти Иван Преображенский Россия президентининг 7 апрел куни минтақанинг 80 йиллигига бағишланган тантаналарга келмаганини шундай изоҳлади. Ушбу сана муносабати билан Россияда ҳатто янги байрам – "Кенигсбергнинг қаҳрамонона эгалланган куни" (9 апрел) жорий этилган эди.
"Путин Калининград вилоятига боришдан қўрқади. Ҳатто у ерга деярли бора олмайди, дейиш ҳам мумкин. Зеро, Россия авиацияси учун Иттифоқ давлатлари ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилиш тақиқланган.
Болтиқ денгизи орқали сузиб боришга эса — айниқса Швеция ва Финляндия NATO'га аъзо бўлиб, бу денгиз альянснинг ички сув ҳавзасига айлангач — Путин таваккал қилмайди. Россиянинг вилоятига сувости кемасида махфий режимда бормаса керак", — деб ёзади Преображенский.
Муаллифнинг фикрича, Кремл бу муаммони оммага кўрсатишни истамайди. Калининград эса Россиянинг Европа Иттифоқи ва NATO билан эҳтимолий тўғридан-тўғри тўқнашуви нуқтаи назаридан харитадаги энг хавфли нуқтага айланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.