АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир Қўшма Штатлар Хитой билан барқарор муносабатларни сақлаб қолишга интилаётганини, бироқ Пекиннинг Эрон ишларига ва АҚШ манфаатларига зид равишда аралашиши вазиятни мураккаблаштиришини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат иқтисодиётларининг асосий мақсадлари турлича бўлса-да, иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг йўллари мавжуд. Грир агар Хитойнинг Эрон билан алоқалари Вашингтон манфаатларига зарар етказса, бунинг масъулияти Хитой зиммасида бўлишини таъкидлади.
Шунингдек, Грир келаси ойда Президент Доналд Трамп ва Хитой раиси Си Жинпин ўртасида самарали учрашув бўлишини кутаётганини билдирди. Ушбу ташриф Вашингтон томонидан глобал божлар жорий этилганидан бир йил ўтиб амалга оширилмоқда.
Савдо вакилининг қайд этишича, АҚШ Хитой билан савдо ва иқтисодиётда барқарорликка эришиш учун ҳаракат қилаётган бўлса-да, улар билан боғлиқ барча муаммолар ҳали ҳал этилмаган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.