Россиянинг Курск шаҳрида футбол ўйини ракета таҳдиди туфайли тўхтатилди
![Россиянинг Курск шаҳрида футбол ўйини ракета таҳдиди туфайли тўхтатилди Россиянинг Курск шаҳрида футбол ўйини ракета таҳдиди туфайли тўхтатилди](/photos/news/4ua7j51YcXeb8DL.webp)
Курскда Иккинчи лига ўйини ракета таҳдиди туфайли тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Диққат News» .
Маҳаллий «Авангард» ва «Омск Иртиш» жамоалари ўртасидаги ўйин ҳакамнинг қарорига кўра 72-дақиқада тўхтатилди, бу вақтда шаҳарда аллақачон сиреналар янграган эди.
Футболчилар трибуналар остидаги хонага олиб кетилган, томошабинларни эса бошпаналарга эвакуация қилиш сўралган.
Ўйин тўхтатилган вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Учрашув томошабинларсиз ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).