Россиянинг дрони Украинанинг Харков вилоятида Олий суд судьясини ўлдирди

Россиянинг дрони Украинанинг Харков вилоятида Олий суд судьясини ўлдирди

Украина Олий суди судьяси Харков вилояти шимоли-шарқида Россия учувчисиз учоқларининг зарбаси оқибатида ҳалок бўлди.

Вилоят губернатори Олег Синегубовнинг маълум қилишича, фуқаролик машинасида маҳаллий аҳолига ёрдам етказаётган Леонид Лобоико дрон унинг машинасига урилгани оқибатида ҳалок бўлган.

Унинг сўзларига кўра, Лобоико бир зумда ўлдирилган. Машинадаги уч аёл оғир яраланган, дея қўшимча қилди у.

Олий суд ўз аъзосининг ўлимини Фаcэбоокъда тасдиқлади ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Синигубов, шунингдек , Харков шаҳридан 25 километр шимолда жойлашган Слатйне қишлоғида яна бир ҳаво ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва камида уч киши яраланганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!