Россиялик Разамбек Жамалов энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Россиялик Разамбек Жамалов энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Сўнгги вақтларда россиялик спортчилар турли мамлакат терма жамоалари сафига бориб қўшилмоқда ва спорт фуқаролигини алмаштирмоқда. Улардан бири россиялик эркин курашчи Разамбек Жамаловдир. У яқинда спорт фуқаролигини алмаштирди ва олдинда турган мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этадиган бўлди.

Разамбек Жамалов мусобақаларда -74 кг. вазн тоифасида курашади. Бу вазнда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Олимпия ва Осиё ўйинлари совриндори тажрибали полвонимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам бор. Эндиликда улар ушбу вазн тоифасида нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, 25 ёшли Разамбек Жамалов ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳиби, “U23" ёш тоифасида эса Европа ва жаҳон ҳамда бир неча бора Россия чемпиони ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!