Россиядаги йирик маиший техника дўконларидан бири хакерлар ҳужумига учради

Россиядаги йирик маиший техника дўконларидан бири хакерлар ҳужумига учради

Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаларида ўз фаолиятини олиб бораётган "DNS (dns-shop .ru)" маиший техника дўконларининг 16.5 миллиондан ортиқ маълумотлари хакерлар томонидан қўлга киритилган.

Кибержиноятчилар 150.444 нафар (149.408 нафари Россия Федерацияси,1036 нафари Қозоғистон Республикаси фуқаролари) ишчи ва хизматчилар маълумотларини очиқ интернет тармоқларида эълон қилганлар.

Ошкор этилган маълумотларда ишчиларнинг исм-шарифи, иш ва шахсий телефон рақамлари, электрон почта ва уй манзиллари шунингдек, иш жойлари кўрсатиб ўтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!