Давлат думаси депутатлари байрамлардан сўнг Россия судлари қарорларини бажармаётган, шу жумладан, қарздорлиги мавжуд бўлган чет элликларга меҳнат патентларини беришни рад этиш ёки узайтирмаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритади.
Бу ҳақда ТАССга Давлат думасининг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов маълум қилди.
"Мен ва ҳамкасбларим фикрича, суд қарорига қарамай қарзини қасддан тўламайдиган мигрантларга меҳнат патенти беришни рад этиш механизмини жорий этиш зарур. Ҳукуматга ушбу қонун лойиҳаси юборилди, у баҳорги сессиядаёқ Давлат думасига киритилади", — деди Нилов.
Унинг тушунтиришича, мазкур ташаббус “чет элликларнинг қарзлари билан курашиш учун рағбатлантирувчи воситалардан бири” бўлиши мумкин.
"Бу қарздор шахс патентни узайтириш учун ўз қарзини мажбурий тартибда тўлаши шарт бўлган шароитларни яратиш учун зарур", — деди депутат.
Илгари Нилов маълум қилганидек, таклиф этилаётган тузатишларда меҳнат патентини бекор қилиш учун асос Россия суди қарорини қасддан бажармаслик ҳисобланади.
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат патентларини расмийлаштириш ва бериш регламентини янгилаш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини эълон қилган эди. Унга кўра, агар чет эллик шахс гиёҳванд моддалар истеъмол қилса, хавфли юқумли касалликларга чалинган бўлса ёки тиббий кўрик натижалари бўйича ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаса, унга патент берилмаслиги кўзда тутилмоқда.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.