Россияда қаровсиз қолган 17 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда қаровсиз қолган 17 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Мамлакатимиз элчихонаси Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари билан биргаликда Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган 17 нафар вояга етмаган болаларни Ватанга қайтарди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Бундан ташқари, элчихона томонидан болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилди.

Ўзбекистонга қайтарилган барча вояга етмаган болалар яқин қариндошларига ёки мамлакатимиздаги махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!