Россияда машинага навбатлар орқасидан тадбиркорлик қилиш харидорлар ишончи эвазига пул ишлашнинг янги усулига айланди

Россияда машинага навбатлар орқасидан тадбиркорлик қилиш харидорлар ишончи эвазига пул ишлашнинг янги усулига айланди

Россияда машинага навбатларни сотиш ҳолатлари кўпайди. Бу ерда, масалан, Peugeot Partner Crossway учун навбатни сотиб олиш мумкин, баъзилар бошқа машинани арзонроқ нархда сотиб олиш таклифини беришади, бу ерда автога навбат ноябрь охирига қадар келишини ваъда қилишмоқда.

Бу каби таклифларнинг ютуғи шундаки, машина устига "сотувчи" ўз талабидан келиб чиқиб, нарх қўяди. Ойлаб кутишни хоҳламаган харидор эса янги машинани сотиб олиши мумкин.

Россияда машинага навбатлар орқасидан тадбиркорлик қилиш харидорлар ишончи эвазига пул ишлашнинг янги усулига айланди

Бундай "қинғир" тизимлар аксарият жаҳон автокомпанияларига яримўтказгичлар танқислиги сабаб автомобил етказиб беришда юзага келаётган узилишлар билан боғлиқ. Аввалроқ хориж ОАВ электрон компонентлари йўқлиги сабаб "АвтоВАЗ" Тольяттидаги ҳар учта йиғиш линиясида ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўгани ҳақида хабар берган эди. Миллий автосаноат вакилларининг расмий хабарида Lacetti ва Labo русумли автомобилларини етказиш тахмин қилинаётган етказиб бериш муддатидан икки ойга чўзилиши айтилган. Июлда UzAuto Motors ҳам ўзбекистонлтиклар автомобиль харид қилиш бўйича 10тадан 200гача шартнома имзолаб, сўнг навбат ўринларини сотаётгани ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берган.

Ўшанда компанияда сотувлар ҳақидаги маълумотлар базасини янги автомобилларни рўйхатга олиш маълумотлар ИИБ ЙҲДБ базасини синхронизациялашга қарор қилишган. Шу тариқа янги автомобилларни сотиб олиш ва сотишнинг номақбул тизимларини бартараф этиш режалаштирилган. Ўзбекистонда агар харидорлар пул талаб қилиш ёки коррупциянинг бошқа турига дуч келган ҳолатда, у ёки бу русумдаги автомобил харид қилиш шартномаси бўлмаганда UzAuto Motors кол-марказига 78 141-77-77 рақами орқали мурожаат қилиш ёки Бош прокуратуранинг қисқа 10-07 рақамига боғланиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!