Россияда ишлаган ўзбекистонликка 647 минг рубл компенсация ундириб берилди

Россияда ишлаган ўзбекистонликка 647 минг рубл компенсация ундириб берилди

Фуқаро Б.А. 2019-йил 15-октябр куни иш жойида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ва унга етказилган зарарни қоплаш мақсадида компенсация пулини ундириш учун 2022-йилда ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳузуридаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Россиянинг Пенсия ва ижтимоий суғурта фондига бир неча бор мурожаат хатлари юборилиб, музокаралар ўтказилди.

Натижада юртдошимиз фойдасига 647 минг рубл (8100 АҚШ доллари) компенсация пули ундириб берилди. Шунингдек, фуқарога жорий йил 1-майдан бошлаб умрбод муддатга ҳар ойда 21431 рублдан нафақа пули тўланишига эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!