Россияда фарзандини муттасил равишда қийнаб келган ўзбекистонлик аёл 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
2024 йил бошларида ижтимоий тармоқда ва қатор ОАВларда ёш болани аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалганди. У Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи А.Г. экани, 2016 йилдан бери Россиянинг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келиши аниқланганди. Видеотасвирдаги бола эса уларнинг 2019 йилда туғилган қизи Р.Х. бўлган.
Ўзбекистон болалар омбудсмани Бош прокуратурага киритган сўрови асосида Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск шаҳри тергов бошқармаси томонидан А.Г.га нисбатан Россия Жиноят кодекси 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилганди.
Россия Тергов қўмитасининг ахборотига кўра, мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, А.Г. 117-модда (қийнаш) 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Хабарда айтилишича, қийноқлардан азият чекиб келган 1,5 яшар бола 2021 йил августида вафот этган. Онаси тиббий муассасага хабар бермай, болани ўзбошимчалик билан кўмган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.