Россияда бомбардимончи самолёт қулади

Россияда бомбардимончи самолёт қулади

Ставропол ўлкаси Красногвардейский районида Ту-22М3 русумли узоқ масофага ҳаракатланувчи бомбардимончи самолёт қулади.

Учувчилар катапульта қилинган, улардан уч нафари тирик ҳолда топилган, тўртинчиси қидирилмоқда.

РФ мудофаа вазирлиги ҳодиса жанговар вазифани бажариб қайтиш чоғида рўй берганини маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга техник носозлик сабаб бўлган. Бортда ўқ-дори бўлмаган, самолёт одамлар яшамайдиган жойга қулаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!