Бу ҳақда Ёқутистоннинг Среднеколимский тумани раҳбари Иван Лаптев ўзининг Telegram-каналида ёзди.
"Бугун Аргахтах қишлоғи яқинида фожиали воқеа юз берди - айиқ одамга ҳужум қилди, бу қурбоннинг ўлими билан якунланди. Барча аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз", деб ёзди Лаптев.
Туман маъмурияти аҳолига ўрмонга бормасликни, шунингдек, яқинларига уларнинг жойлашуви ва маршрути ҳақида хабар беришни тавсия қилади.
Россия матбуотига кўра, қўнғир айиқлар Якутиядаги аҳоли пунктлари, геологик базалар, аҳоли дам олиш масканлари ва чиқиндихоналарга тез-тез бора бошлаган. Экологлар буни бутун республика бўйлаб аҳоли сонининг кўпайиши ва озиқ-овқат камлиги туфайли айиқларнинг миграцияси билан боғлашмоқда.
Ёзда айиқ ҳужумининг бир неча ҳолатлари қайд этилган. Охирги марта июль ойининг охирида Аллайховский туманидаги Елонь дарёси ҳавзасида бўлган. Кейин ҳайвон одамга жиддий жароҳатлар ва синишлар этказди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.